Ацикловир кимёвий формуласи
Систематик (ИУПАC) номи
2-Амино-1,9-диҳйдро-9-((2-ҳйдрохетҳохй)метҳйл)-3Ҳ-пурин-6-оне
Идентификаторлар
CАС рақами 59277-89-3
АТК коди Ж05АБ01 (WҲО) Д06ББ03 (WҲО), С01АД03 (WҲО), Д06ББ53 (WҲО)
ПубЧем ?
Кимёвий маълумот
Формуласи C8Ҳ11Н5О3
Мол. массаси 225.20
Фармакокинетик маълумот
Биофойдалилик 15-20% (ог'из орқали)
Метаболизм Жигар орқали
Яр. парч. даври 2-4 соат
Экскреция Буйрак (62-90% гача о'згармаган ҳолда)
Терапевтик тавсиялар
Ҳомиладорлик кат.

Б3

Қонуний статуси
Қабул қилиш о'гиз орқали,суртма,вена ичига

Ацикловир — вирусларга қарши дори восита ҳисобланади ва асосан Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ турлари, Вариcелла зостер (сувчечак) ва Ҳерпес зостер — (ўраб олувчи темиратки) вируси чақирган бирламчи ва қайталанувчи инфексияларни даволашда қўлланади.[1][2] Ацикловир вирусга қарши дори воситаси бўлса ҳам, унинг тўлиқ давоси эмас.Ушбу вируслар инсон организмида доимо мавжуд ва улар келтириб чиқарадиган белгилар фақат иммун тизими фаолияти пасайиши ёки сурункали касалликлар пайтидагина намоён бўла бошлайди. Ацикловир вируслар (Ҳерпес симплех,Вариcелла зостер,Ҳерпес зостер) келтириб чиқарган белгилар (тошмалар, яралар) камайтириб, организмни қайта тикланишига кўмак беради.[3]

Қўлланиши

Ҳерпес симплех ни 1 ва 2 тур ва Вариcелла зостер вируслари чиқарган инфексияларни даволаш ва олдини олиш:

— тери ва шиллиқ қаватларнинг оддий герпеси (бирламчи ва қайталанувчи);

— генитал герпес (бирламчи ва қайталанувчи);

— ўраб олувчи темиратки (ўраб олувчи герпес);

— сувчечак (типик тошма пайдо бўлганидан кейинги биринчи 24 соат)

— яққол иммунтанқислиги бўлган беморларда (шу жумладан трансплантасиядан кейин, иммунодепрессив дори воситаларини қабул қилганда, ОИВ-инфексияланган пасиэнтларда, химиотерапия фонида) қўлланади.[4]

Ҳомиладорликда

Ҳомиладорликда қўлланиши бўйича Б гуруҳга мансуб. CДC ва бошқалар ҳомиладорликда кузатилган генитал герпес (бирламчи ва қайталанувчи) ёки тери ва шиллиқ қаватларнинг оддий герпес (бирламчи ва қайталанувчи) пайтида фойдаланишни тафсия этади.[5] Сичқон, қуён ва каламушларда ўтказилган тажрибаларга кўра (10 баравар кучли доза киритилганда) баъзи туғма нуқсонлар кузатилган.[6]

Ацикловир кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун оналардан эҳтиёткор бўлиш талаб этилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриқлари; кам ҳолларда — билирубин даражасини ва жигар ферментларининг фаоллигини қайтувчан ошиши.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда — анемия, лейкопения, тромбоситопения.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда — қонда мочевина ва креатинин даражасини ошиши. жуда кам ҳолларда — ўткир буйрак етишмовчилиги.

МНТ томонидан: бош оғриғи, кам ҳолларда — бош айланиши, онгнинг чалкашиши, галлюцинасиялар, уйқучанлик, парестезиялар, тиришишлар, кома каби қайтувчан неврологик бузилишлар. Одатда бу ножўя самаралари буйрак етишмовчилиги бўлган пасиэнтларда препарат тавсия этилгандан юқори дозалар қабул қилинганида кузатилган.

Аллергик реаксиялар: тошма, фотосенсибилизасия, эшакеми, қичишиш; кам ҳолларда -хансираш, ангионевротик шиш, анафилаксия.

Иситма, лимфоаденопатия, перефирик шишлар, кўришнинг бузилишлари, миалгия.

Бошқалар: тез чарчаш; кам ҳолларда — алопесия.

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши (антигерпетик) восита — пурин нуклеозидининг синтетик аналоги, ин витро ва ин виво шароитларда 1 ва 2 тур Ҳерпес симплех вируслари, Вариcелла зостер вируси, Эпштейн-Барр вируси ва ситомегаловирусини репликасиясини ингибисия қилиш хусусиятига эга.

1 ва 2 тур Ҳерпес симплех вирусларига нисбатан; сувчечак ва ўраб олувчи темиратки (Вариcелла зостер) чақирувчи вируси; Эпштейн-Барр вирусига нисбатан юқори фаол (вирусларнинг турлари асикловирнинг минимал бостирувчи консентрасияси кўрсаткичини ошириб бориши тартибида кўрсатилган). Ситомегаловирусга нисбатан ўртача фаол. Вирусли тимидинкиназани сақловчи инфексияланган ҳужайраларда асикловирни фосфорланиши ва асикловир монофосфатга айланиши юз беради. Гуанилациклаза таъсири остида асикловир монофосфат дифосфатга ва бир қанча хужайра ферментлари таъсири остида — трифосфатга айланади. Айнан вирусларга юқори танланган таъсири ва одам учун кам токсиклиги, асикловирни инфексияланмаган ҳужайралар тимидинкиназа ферменти учун субстрат эмаслиги билан боғлиқ, шунинг учун у сут эмизувчиларнинг ҳужайралари учун кам токсикдир. Асикловир трифосфат вирус ДНК синтезини (репликасиясини) учта механизм орқали ингибисия қилади:

1) ДНК синтезида диоксигуанезин трифосфат рақобатли ўрнини алмаштиради;

2) синтезланаётган ДНК занжирига „терилади“ ва унинг узайишини тўхтади;

3) вируснинг ДНК-полимеразасини ферментини сусайтиради.

Натижада одам организмида вирусларни кўпайиши блокланади. Асикловирни таъсирининг спесификлиги ва юқори селективлиги, шунингдек асосан вируслар билан шикастланган ҳужайраларда тўпланиши билан боғлиқ. Герпетик инфексияларида тошманинг янги элементларининг ҳосил бўлишини олдини олади, тери диссеминасияси ва виссерал асоратлар эҳтимолини пасайтиради, қатирмалар ҳосил бўлишини тезлаштиради, ўраб олувчи герпеснинг ўткир фазадаги оғриғини камайтиради. Иммунитетни рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Ацикловир 3Д

Ичга қабул қилинганидан кейин ичакда қисман сўрилади, паст липофиллиги туфайли    200 мг перорал қабул қилингандан кейин сўрилиши 20 % (15-30 %), аммо бунда вирусли касалликларни самарали даволаш учун етарли бўлган дозага боғлиқ консентрасиялари ҳосил бўлади. Овқат асикловирнинг сўрилишига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Доза оширилиши билан биокираолишлиги камаяди.

Максимал консентрасия (Cмах) ичга 200 мг суткада 5 марта буюрилгандан кейин -           0,7 мкг/мл, минимал консентрасия (Cмин) — 0,4 мкг/мл, максимал консентрасияга эришиш вақти — 1,5-2 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши — 9-33 %. Гематоэнсефал тўсиқдан ўтади. Аъзолар ва тўқималарга яхши ўтади (шу жумладан бош мия, буйраклар, ўпка, жигар, кўз ичи суюқлиги, кўз ёши суюқлиги, ичак, мушаклар, талоқ, кўкрак сути, бачадон, шиллиқ пардалар ва қин ажралмалари, сперма, амниотик суюқлик, герпетик пуфакчалар ичидагиси); орқа мия суюқлигидаги консентрасияси, қондаги каби — 50 %. Асикловир йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан аҳамияциз консентрасияларда чиқарилади.     200 мг дозада суткада 5 марта ичга қабул қилинганидан кейин, асикловир кўкрак сутида плазмадаги консентрасиясидан 0,6-4,1 % ташкил қилувчи консентрасиялари аниқланади (кўкрак сутидаги бундай консентрасияларда эмизикли болалар она сути билан 0,3 мг/кг гача бўлган дозада асикловир олишлари мумкин). Жигарда 9-карбометоксиметилгуанин метаболити ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди.

Калавалар филтрасияси ва найчалар секресияси йўли билан буйраклар орқали чиқарилади: ичга қабул қилинганида — катта қисми ўзгармаган ҳолда (дозанинг 62-91 %) ва метаболити кўринишда (ўртача 14 %). 2 % камроғи меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади; изи миқдорлари нафас билан чиқаралаётган ҳавода аниқланади.

6 соат давомидаги бир марталик гемодиализ сеансида асикловирнинг плазмадаги консентрасияси тахминан 60 % камаяди; перитониал диализда асикловирнинг клиренси аҳамиятли ўзгармайди.

Ичга қабул қилинганида катталарда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) — 3,3 соат, 1 ёшдан         18 ёшгача болалар ва ўсмирларда — 2,6 соат. Чиқарилиш тезлиги ёш ўтган сари секинлашади, лекин фаол препаратнинг Т1/2 бироз ошади.

Оғир сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда Т1/2 — 20 соатгача. Буйрак етишмовчилигидаги (катталарда креатинин клиренснинг (КК) кўрсаткичиларига қараб) Т1/2; КК 80 мл/мин — 2,5 соат, 50-80 мл/мин — 3 соат, 15-50 мл/мин — 3,5соат, анурияда -  19,5 соат, гемодиализ ўтказиш вақтида — 5,7 соат, доимий амбулатор перитониал диализда -  14-18 соат. ОИТС-инфексияланган пасиэнтларга асикловир ва зидовудин бир вақтда юборилганида иккала препаратнинг фармакокинетик характеристикаси деярли ўзгармайди.[4]

Манбалар

  1. ↑ „Аcйcловир (Орал Роуте, Интравеноус Роуте)“. Маё Cлиниc (01-феб. 2022-йил). Қаралди: 22-май 2022-йил.
  2. ↑ „Асикловир таблеткалар“ (О'збек). Меду.уз. Қаралди: 22-май 2022-йил.
  3. ↑ „Аcйcловир - Усес, Сиде Эффеcц, Анд Море“ (инглиз). WебМД.cом. Қаралди: 22-май 2022-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 „АСИКЛОВИР таблеткалари 200мг Н20“ (О'збек). Аптека.уз. Қаралди: 28-май 2022-йил.
  5. ↑ „Другс фор нон-ҲИВ вирал инфеcтионс“ (инглиз). ПубМед (2005 апр;3). Қаралди: 28-май 2022-йил.
  6. ↑ „Усе ин прегнанcй: (Cатегорй Б3)“. Қаралди: 28-май 2022-йил.