Ацтеклар тақвими – Месоамерика халқлари томонидан қўлланган вақтни ўлчаш тизими. Бу тизим илк бор тахминан 3500-йил аввал олмеклар томонидан пайдо бўлган, кейинчалик марказий Мексиканинг маданиятлари ва халқлари, жумладан, мая, сапотеклар ва ацтеклар орасида тарқалган. Улар вақтни илоҳий мавжудлик сифатида қабул қилишган ва бахтли, бахциз ёки нейтрал тақдирни олдиндан белгилайди, деб ҳисоблашган.

Қуёш тошининг нусхаси. Нотўғри „Ацтек тақвими“.

Тақвим иккита параллел сиклдан иборат бўлган: 365 кунлик шиупоуалли (астек тилида: хиуҳпоҳуалли, „йиллар ҳисоботи“ дегани) ва диний 260 кунлик тоналпоуалли (астек тилида: тоналпоҳуалли, „кунлар ҳисоботи“ ёки „тақдирлар ҳисоботи“ дегани). Шиупоуалли ва тоналпоуалли ҳар 52 йилда бир марта устма-уст келиб, „Янги олов“ деб аталадиган асрни ташкил қилади. Ацтеклар ҳар 52 йиллик сикл охирида дунё йўқ қилиниши хавфи бор, деб ишонганлар. Шу сабаб, янги сикл бошланиши махсус тантаналар билан нишонланган. Юз „аср“ 5200-йиллик даврни ташкил қиларди, бу давр „Қуёш“ деб аталган. Бу тизимга кўра, ҳозирги пайтда биз Терта зилзилалар эраси, қуёши Тонатиуҳ бўлган бешинчи даврда яшаяпмиз.

Ацтеклар иккала тақвимни ҳам илоҳий келиб чиқиши бор, деб ҳисоблашган: биринчисини Кецалкоатл билан, иккинчисини эса астрология ва худолар бўлган Ошо моко ва Сипактонал билан боғлашган.

Тақвим йил Плеиадларнинг қуёш чиқишидан олдин шарқий уфқда биринчи пайдо бўлиши билан бошланган.

Халқ тақвими

Халқ ёки қишлоқ хўжалик тақвими асосида қуёш йили мавжуд. Ушбу тақвимга мувофиқ, ацтеклар қишлоқ хўжалик сикллари билан боғлиқ маросимлар ва тантана саналари, уларни давомийлигини аниқлашган. Тақвим 18 ойдан иборат бўлиб, ҳар бири 20 кундан иборат эди. Беш кун бир ҳафтани ташкил қилган. Йил астрономик йилга мос келиши учун унга немонтеми – беш бўш кун, қўшимча бир ҳафта рўза ва парҳез кунлари қўшилган.

Кабиса йиллари муаммоси ҳар тўрт йилда битта кунни икки баробар қилиш орқали ҳал қилинганб. Григорий тақвими билан аниқ коррелацияни ўрнатишнинг имкони бўлмади, аммо кўплаб муаллифлар ацтек йилининг бошланиши феврал ойининг биринчи кунларига тўғри келган деган фикрга қўшиладилар.

№ Ой номи Бошқарувчи худолар ва маросимлар
1. Атлcаҳуало (сувнинг то'хтатиш) Тлалоc, Чалчиуҳтлиcуэ Болаларни сув худоларига қурбон қилиш
2. Тлаcашипеҳуализтли (одамнинг терисини шилиш) Хипе Тотеc Жангчилар қурбонлиги; қурбонларнинг шилинган териси билан руҳонийнинг рақси
3. Тосостонтли (кичик ҳушёрлик) Cоатлиcуэ, Тлалоc Қурбонларнинг терисини ко'миш, болаларни қурбон қилиш
4. Ҳуэйтосостли (буюк ҳушёрлик) Cентеотл, Чиcомеcаcоатл Янги маккажо'хорини улуг'лаш; қиз болани қурбонлик қилиш
5. Тохcатл (қург'оқчилик) Тезcатлипоcа, Ҳуитзилопочтли Худоларнинг тимсолларини қурбон қилиш
6. Этзалқуалистли (маккажо'хори ва ловия таомлари) Тлалоc Сув худоларининг тимсолларини маросим билан бо'г'иш; таҳорат қилиш ва рақс тушиш
7. Теcуилуитонтли (Лордларнинг кичик байрами) Ҳуихтоcиҳуатл, Хочипилли Худоларнинг тимсолларини қурбон қилиш; туз кончилар маросими
8. Ҳуэйтеcуиҳутл (лордларнинг буюк байрами) Шилонен Ёш маккажо'хори ма'будаси номига фестивал; зодагонлар оломонга совг'алар ва озиқ-овқат тарқатиши
9. Тлахочимаcо (гулларнинг туг'илиши) Ҳуитзилопочтли Худоларнинг тасвирлари гулчамбарлари билан безатилади. Маккажо'хори нони ва куркадан қилинган таомлар тортилади.
10. Шокотлуэци (мева узилиши)

Ҳуэймиккайҳуитл (о'лганларнинг буюк байрами)

Хиуҳтеcуҳтли Маросимли рақобат қилиш; олов худоларига қурбонликлар (қурбонларни ёқиш)
11. Очпанистли (ё'л супуриш) Тлазолтеотл Уйлар ва ё'лларни супуриш; жангларни симуляция қилиш
12. Теотлеко (худоларнинг қайтиши) Тезcатлипоcа Худоларнинг ерга қайтиши шарафига кутиб олиш маросимлари; маросимий мастлиги, олов қурбонликлари
13. Тепеиҳуитл (тепаликлар байрами) Тлалоc Тог' ёмг'ирлари худоларига баг'ишланган маросимлар; инсон қурбонлиги ва маросимий каннибализм
14. Кечолли (қимматбаҳо туклар) Михcоатл-Cамахтли Ро'за тутиш ва ов қилиш; о'лжа қурбонлиги ва маросим байрами
15. Панқуэтзалистли (байроқ ко'тариш) Ҳуитзилопочтли Уйлар ва мевали дарахтлар қог'оз байроқлар билан безатилш, оммавий қурбонлик
16. Атемостли (сув тушиши) Тлалоc Сув худолари шарафига байрам; болалар ва қулларни қурбон қилиш
17. Тититл (тортишиш) Иламатекутли Ёмг'ир ёг'иши учун сеҳрли маросимлар; аёлларни йиг'лаш учун сомон қоплари билан уришади
18. Искалли (тирилиш) Хиуҳтеcуҳтли Амарантҳ худосининг ҳайкалини хамирдан ясаш; тамалес ва о'симликлар билан зиёфат қилиш
19. Немонтеми (бо'ш кунлар) Беш кунлик ро'за тутиш ва маросимларсиз кунлар

Муқаддас тақвим

Халқ тақвимидан ташқари, ацтеклар муқаддас тоналпоуалли тақвимини ҳам ишлатганлар. Бу муқаддас тақвим „кунлар китоби“ тоналаматлга ёзилган бўлиб, бу кодекс теридан қилинган қоғоздан иборат бўлган. Тоналпоуке руҳонийлари ундан фойдаланиб, зодиакларни ҳисоблаб чиқиш ва қулай ҳамда ноқулай кунларни олдиндан айтиб беришган. Ҳар бир кунга 1 дан 13 гача бўлган сон ва йигирмата белгили кунлардан бири ишлатилган. Йилнинг ҳар бир кунининг ўзига хос белгиси бўлган. Бундай комбинациялар жами 260 та бўлиб натижада 260 кунлик муқаддас йилни ҳосил қилган. Йил 20 ҳафтадан иборат бўлиб, ҳар бири 13 кундан иборат бўлган ва янги кун бошланишида санага бирлик ва янги белги қўшилган. Биринчи ҳафта 1 Тимсоҳ кунидан бошланиб, 13 Қамиш куни билан якунланган. Шундан сўнг сонлар такрорланган ва белгилар тартибда давом этган: иккинчи ҳафта 1 Йўлбарс кунидан бошланиб, 13 Бош суяги куни билан якунланган ва ҳоказо. Тўлиқ 260 кун (13×20) ўтгач, ҳар икки цикл сонлар ва белгилар мос келиб, 1 Тимсоҳ комбинациясини такрорлаган.

Ҳар бир белгини бирон бир худо ёки маъбуда бошқариши ва уларнинг барчаси дунё томонлари билан боғланган. Ўн уч кундан иборат гуруҳ тресена (испанча треcе – ўн уч) деб аталган. Ҳар бир бундай гуруҳда ўз худосидан бири бошқарган.

Тоналпоҳуалли.
  • Сипактли – Тимсоҳ
  • Ээкатл – Шамол
  • Калли – Уй
  • Куэцапаллин – Калтакесак
  • Коатл – Илон
  • Микистли – Одам бош суяги
  • Масатл – Буғу
  • Точтли – Қуён
  • Атл – Сув
  • Ицкинтли – Ит
  • Осоматли – Маймун
  • Малиналли – Ўт/Ўсимлик
  • Акатл – Қамиш
  • Оцелотл – Йўлбарс
  • Куаутли – Бургут
  • Коскакуаутли – Калхат
  • Оллин – Зилзила
  • Текпатл – Чиқинди
  • Киауитл – Ёмғир
  • Шочитл – Гулдаста

Манбалар

Адабиётлар

  • Пресвитер Хуан; Антонио Перес; фрай Педро де лос Риос (глосси). Мексиканская рукопис 385 „Кодекс Теллериано-Ременсис“ (с дополнениями из Кодекса Риос) / Ред. и пер. С. А. Куприэнко, В. Н. Талах. – К.: Видавес Купрієнко С. А., 2013. – 317 с. – ИСБН 978-617-7085-06-4.
  • Сказания о Солнсах. Мифи и историческиэ легенди науа / Ред. и пер. С. А. Куприэнко, В. Н. Талах.. – К.: Видавес Купрієнко С. А., 2014. – 377 с. – ИСБН 978-617-7085-11-8.
  • Талах В. Н., Куприэнко С. А. Америка первоначалная. Источники по истории майя, науа (астеков) и инков / Ред. В. Н. Талах, С. А. Куприэнко. – К.: Видавес Купрієнко С. А., 2013. – 370 с. – ИСБН 978-617-7085-00-2.
  • Cасо, Алфонсо, Лос Cалендариос Преҳиспáниcос. Мéхиcо: Универсидад Наcионал Аутóнома де Мéхиcо, 1967 г.
  • Пиñа Гарза, Эдуардо, Аритмéтиcа дел тоналпоҳуалли й дел хиуҳпоҳуалли. Эстудиос де cултура Нáҳуатл, ИССН 00711675, № 30, 1999 г., с. 257—266.
  • Леóн-Портилла, Мигуэл, Митос де лос орíгенес эн Месоамéриcа (недоступная ссилка с 05-09-2013 [3981 ден] – история, копия). Арқуэологíа Мехиcана, № 56, с. 20-27.