Attashe
Атташе (франс. — айнан, беркитилган) — 1) 1-дипломатик мартаба. Атташе мартабаси деярли барча давлатлар қонун ҳужжатларига биноан ташқи ишлар вазири буйруғи билан дипломатик ваколатхоналар ва идораларнинг 2 — 3 йиллик иш тажрибаси бўлган ходимларига берилади; 2) ҳарбий, ҳарбий-денгиз, ҳарбий-ҳаво Атташелари — ўз мамлакати тегишли қўшинлар турларининг Атташе хизмат килиб турган бошқа бир давлат қуролли кучлари ҳудудидаги дипломатик ваколатхонасининг лавозимдор шахслари, улар дипломатик вакилга барча ҳарбий масалалар бўйича ёрдам кўрсатишади. Мавқеига кўра, ҳарбий Атташелар дипломатга тенглаштирилиб, дипломатик корпус таркибига киритилади ва дипломатик имтиёзлар ва даҳлсизлик ҳуқуқига эга бўлади; 3) савдо, молия, қишлоқ хўжалиги, фан ва техника, балиқчилик, шунингдек маданият ҳамда матбуот бўйича атташе — дипломатик ваколатхонанинг мазкур соҳаларга оид масалалар билан шуғулланувчи ходимлари, дипломатик имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқига, матбуот бўйича атташе эса дипломат мартабасига эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |