Attenyuator
Аттенюатор (франс. аттенуэр – кучсизлантириш) – электр кучланиши, ток кучи, электр ёки электромагнит тебранишларининг қувватини бир ме’ёрда, босқичма-босқич ёки муайян қийматгача пасайтирувчи қурилма. А. алоҳида қурилма сифатида, ўлчаш асбоблари ёки б. асбоблар билан бирга тайёрланади. Реостат ва потенсиметрсан фарқи ростлаш жараёнида А.нинг кириш қисмлари орасидаги қаршилик ўзгармаслигидан иборат. А. асосан юқори частотали ўлчов асбобларида, мас, стандарт сигналлар генератори ва радиокомпараторларда кўлланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |