Аттоб ибн Асид (араб. عَتّاب إبن أَسِيد إبن أبي العيص إبن أمية إبن عبد شمس – 612–644) – Қурайш қабиласининг Бану Умайя уруғидан бўлган саҳобий. У Макка шаҳрининг фатҳ этилиши ортидан, 630-йил январ ойида Муҳаммад алайҳиссалом томонидан шаҳар волийси этиб тайинланган[1][2] .

Аттоб ибн Асид
Таваллуди 612
Вафоти 643-644
Макка
Касби Макка волийси
Фаолият йиллари 629 ёки 630 - 634 ёки 642
Дини Ислом
Турмуш ўртоғи Жувайрия бинт Абу Жаҳл
Болалари Абдураҳмон ибн Аттоб
Отаси Асид ибн Абул Ис

Макка мусулмонлар томонидан фатҳ қилинганидан кейин Аттоб исломни қабул қилган[2][3]. Мусулмонлар учун ўзининг муқаддаслиги туфайли Макка волийлиги орзу қилинган лавозим эди ва Аттоб ушбу лавозимга тайинланади[4]. Воқидийнинг ёзишича, у Абу Бакр (632-634) халифалигида 634 йилгача, Табарийга кўра, халифа Умар даврида 642-йилгача бу лавозимда ишлаган[1][2]. Аттоб қурайшликларнинг Муҳаммад алайҳиссаломга қарши бўлган дастлабки етакчиларидан Абу Жаҳлнинг қизи Жувайрияга уйланган эди[3]. Воқидийнинг ёзишича, Аттоб 634-йилда вафот этган, Табарий эса унинг 644-йилда вафот этганини қайд этган[3][2]. Аттобнинг ўғли Абдураҳмон Ойша р.а. қўшинида таниқли аскар бўлиб, у 656-йилда Жамал жангида Молик ал-Аштар томонидан ўлдирилган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Смитҳ 1994, с. 42, ноте 204.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Поонаwала 1990, с. 8, ноте 53.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Эдиторс 1960, п. 751.
  4. ↑ Сиддīқи 1987, с. 247.
  5. ↑ Маделунг 1997, сс. 159, 172, 176.