Атторлик – бозорларда пардоз-андоз, майда рўзғор моллари билан сав-до қилувчи дўконлар растаси, қатори. Ўтмишда доридармон, майда рўзғор буюмлари (ип, игна, хина, ойна, тароқ, сақич, атир-упа ва бошқалар) билан савдо қилувчи сайёр майда савдогарлар атторлар деб аталган. Ҳозир А. моллари кенг ассор-тиментда магазинларнинг махсус галан-терея ва парфюмерия бўлимларида ёки махсус магазинларда сотилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил