Attraktantlar
Аттрактантлар (лот. аттраҳо – ўзимга жалб қиламан) – ҳашаротларни ўзига жалб этувчи табиий ва синтетик кимёвий моддалар. Бир ҳужайрали ор-ганизмларнинг А. одатда, ижобий хемотоксисни вужудга кел-тирувчи моддалар ҳисобланади. Масалан, саҳароза ва аминокислоталар турли хил ҳаракатчан бактерияларни ўзига жалб қилади. Сикллик АТФ эса замбуруғлар (миксомицетлар)нинг табиий А. ҳисобланади. А. таъсир қилиш доираси бир неча мм дан бир неча км гача боради. Ҳозирги кунда ҳашаротларнинг А. жуда яхши ўрганилган. Булар 3 асосий гуруҳга бўлинади: ҳашаротларнинг муайян жинсига; озуқа моддага ва тухум қўйиш муҳитига жалб қилувчилар. Биринчи гуруҳ моддалари – жинсий А. ёки феромонлардир. Турли хил ҳашаротларнинг 300 дан ортиқ феромонлари яхши ўрганилган. Булар асосида жуда кўп синтетик феромонлар ҳам яратилган. Жинсий феромонлар ҳаддан ташқари кам миқдорда ҳам та’сир кўрсатиш хусусиятига эга. Эркак ипак қурти жинсий А. 1 см3 ҳавода консентрацияси 19 г миқдорида ҳам ўзига жалб қилиш хусусиятини сақлайди. Ҳашаротларнинг озуқа манбаига жалб килувчи А. (озуқа А.) организмлар озиқланадиган овқат ҳидига эга бўлади. Ипак қуртининг тут барглари билан озиқланишга жалб қилувчи А. асосини бир қатор кимёвий моддалар билан бир қаторда бошқа ўсимликларда деярли учрамайдиган морин моддаси ташкил қилади. Кўпчилик ҳолларда озуқа А. сифатида битта эмас, балки бир нечта моддалар биргаликда иштирок этади. Ҳашаротларни тухум қўйиш жойига жалб қилувчи А. гуруҳи, мас, дарахтларнинг пўстлоғидан ажраладиган учувчан моддалар пўстлоқхўр қўнғизларни, иссиққонли ҳайвонлар ажратадиган карбонат ангидрид гази қон сўрувчи ҳашаротларни ўзига жалб қилиши аниқланган.Ўсимликларни ҳимоя қилишда феромонлардан фойдаланилади. А.ни инсектицидлар билан биргаликда ишлатиш жуда самарали. Зараркунандалар ҳар бир авлодининг ривожланишини, энтомофагларни далага қўйиш муддатларини белгилаш ва кимёвий кураш чораларини қўллашга заруратни аниқлашда А. катта аҳамиятга эга.Абдукарим Зикирёэв.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |