Audit
Аудит — корхона, фирма, компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб бориш, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказишдир.
Аудит (лотинча аудит — эшитаман) — мижоз молиявий ҳисоботлари, бухгалтерия тизими маълумотлари ва корхонанинг ички ҳамда ташқи манбаларидан қўшимча маълумотларни тўплаш ва текширишга йўналтирилган фаолият.
Аудитор (Cертифиэд публиc аccоунтант) аудиторлик малака имтиҳонини муваффақиятли топширган, маълумот ва тажриба бўйича талабларга жавоб берганлиги учун махсус ташкилотлар томонидан сертификатланган ва шу асосда аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган шахс.
Аудиторлик хулосаси (аудиторс' стандард репорт) — мижоз молиявий ҳисоботларига доир ўтказилган аудит текшируви натижаларини ушбу ҳисоботлардан ташқи фойдаланувчиларга етказишга мўлжалланган ҳужжат. Аудиторлик хулосаси кириш, таҳлилий (асосий) ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (Натионал аудитинг стандардс) — Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Республикада аудиторлик фаолияти сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга қаратилган. Мустақил аудиторларга қўйиладиган талаблар мажмуйи.
Аудитнинг ички ва ташқи турлари бор. Ички аудит — банк ходимларининг ўз вазифаларини самарали бажаришларида ёрдам бериш мақсадида банк фаолиятини текшириш ва баҳолаш учун банк ичида доимий асосда ташкил этилган мустақил экспертиза. Ташқи аудит ўзаро мустақил томонлар (корхона ва аудиторлик фирмаси) ўртасида шартнома асосида амалга оширилади. Аудитда корхона молиявий ҳисоботининг тўғрилигига баҳо берилади, унинг амалдаги қонунчиликка мос келиши тасдиқланади. Аудит йўналишига кўра уму-мий аудит (корхоналар, бирлашмаларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда мулкчилик турларидан қатъи назар), банк аудити, суғурта ташкилотлари аудити, инвестиция институтлари аудити ва бошқаларга бўлинади[1]. ИИИИИИИИ
Аудитор фирмалар одатда аксионер жамият ёки кооператив шаклда фаолият кўрсатади ва тўлиқ мустақилликга эга бўлади. Улар, ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боради. Аудитор фирма ишида қатнашувчи тафтишчилар аудиторлар деб аталади. Бозор инфратузилмаси ва унинг қараб чиқилган унсурлари барча бозор турларининг фаолият кўрсатиши ҳамда давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни таъминлайди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |