August Yakobson

Аугуст Якобсон [1904-йил, 20-август (2.9), Пряну яқинидаги Ряэма қишлоғи — 1963-йил, 15-май, Таллин] — Эстония халқ ёзувчиси (1947), давлат арбоби. Тарту унтида ўқиган (1932—35), "Рангпар от" (1928—33), "Андруксонлар авлоди" (1931—34) романларида илк ижодига хос натуралистик бўёқлар кўзга ташланади. "Барҳаёт эстонлар" (1—4 ж., 1937—40) романи ҳамда "Охирги бекат" (1934), "Оддий аскар Маттас" (1935) ва бошқалар қисса ва ҳикоялар тўпламларида ижтимоий ноҳакликлар очиб ташланган. "Қон ва ўт кечиб" (1942), "Баҳодирлар йўли" (1944) ва бошқалар ҳикоялар тўпламларида 2-жаҳон уруши воқеалари акс этган. "Қалъадаги ҳаёт" (1946), "Яширин кураш" (1946) песалари ижтимоий-сиёсий мавзуда. "Икки лагер" (1948), "Чиябўрилар" (1951) асарларида жаҳон миқёсидаги кескин мафкуравий кураш тасвирланган. "Кекса дуб" драмаси (1954), "Юксалишга интилиш", "Қайноқ кун" (1949) ҳикоя ва қиссалар тўпламлари муаллифи.[1]
Манбалар
- ↑ "Якобсон Аугуст" ЎзМЕ. Я-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-08 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |