Ауксоспора (юнонча аихо — ўстираман ва спора) — Диатом сув ўтларида қалқонсиз икки вегетатив ҳужайранинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўладиган диплоид ҳужайра — спора. Ауксоспора зиготанинг бир кўриниши; редуксион бўлинади ва ҳосил бўлган гаплоид ҳужайралар янги қалқон пайдо бўлгунча тўхтовсиз ўса беради[1].

Манбалар

  1. ↑ . ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил