Aura
Аура (юнонча: аура ука ака — эсиш) — тутқаноқ талвасаси тутишидан олдинги ҳолат. Турли кўринишда сезгилар бузилиши сифатида намоён бўлади. Сенсор (тери сезгиси) Аурасида баданнинг айрим жойларида оғриқ, нохуш сезги, увишиб қолиш, бир нарса ўрмалаётгандек сезги ва ҳоказо сезилади. Кўриш Аурасида кўз олдида, турли шакллар ва ранглар (мас, қон ранги), ёнғин, чақмоқ ва бошқа пайдо бўлади. Эшитиш Ахида қулоққа ҳар хил овоз, қичқириқ, хуштак, тасир-тусирлар ва ҳоказо эшитилади. Ҳид билиш Аурасида турли хил нохуш ҳидлар; мотор Аурасида — кутилмаган ҳаракатлар; вегетатив Аурада — кўнгил айниши, қусиш, юрак уриши, нафас олишнинг бузилиши, оқариб ёки аксинча қизариб кетиш кузатилади. Кўпинча турли хил Аура бирга кечади. Ҳар бир беморда Ауранинг бир хили учрайди ва ҳар сафар тутқаноқ тутишдан олдин айнан шу тури безовта қилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |