Аурипигмент

Аурипигмент (лотинча: аурум — олтин ва пигментум — бўёқ) — минерал. Мишяк сулфиди — Ас2С3. Таркибида 61 % Ас ва 39 % С бор. Қаттиқлиги 1,5—2. С. оғ. 3,4—3,5. Ранги олтинсимон-сариқ, тўқ сариқ, баъзан қо`нг`ир. Ёғсимон, ялтироқ, юмшоқ. Аурипигмент эпитермал конлар учун хос бўлиб, реалгар АсС, антимонит Сб2С3, олтин ва б. минераллар билан ҳамда қайноқ минерал булоқлар чўкиндиларида учрайди. Бундан ташқари, Аурипигмент вулкан оғизларида, чўкинди темир конларида ҳам бўлади. Шоҳ арағи (ўткир кислоталар аралашмаси) ва ишқорда эрийди. Қиздирилса ранги қизаради. Электр ўтказмайди, диамагнит. Аурипигмент асосан уч оксидли мишяк Ас203 ишлаб чиқариш учун ёки сариқ бўёқ олишда ва кўнчилик саноатида териларни ошлашда ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар