Austenit
Аустенит – темир-углерод қотишмаларининг таркибий тузилмаларидан бири. углероднинг у-темирдаги қаттиқ эритмаси. Инглиз тадқиқотчиси Р. Аустен (1843–1902) номига қўйилган. Углеродли пўлатларда аустенит одатда 727° дан (критик нуқтадан) юқори температурадагина барқарор бўлади, аммо аста-секин совитиб борилса, температура 727° га етганда феррит ва сементитга, я’ни перлитга парчаланади. Аустенитнинг кристалл панжараси қирралари марказлашган куб, панжара параметрлари аустенит таркибидаги углерод миқдорига қараб ўзгаради ва 3,63 дан 3,68 А гача бўлади. 1147°да у темирда энг кўп миқдорда (2,14%) углерод эрийди, бинобарин, шу температурада аустенит таркибида 2,14% углерод бўлади. Температура пасайган сари, аустенит таркибидаги углерод миқдори камайиб бориб, 727°да 0,8% ни ташкил этади. Аустенит юмшоқ ва пластикдир[1].
| Аустенит |
|---|
| Темир-углерод қотишма фазалари |
| Темир-углерод қотишма структуралари |
| По`латлар |
|
Конструкциявий по`лат (0,8 % гача C) |
| Чо`янлар |
|
Оқ чо`ян (мо`рт, таркибида ледебурит бор ва графит мавжуд эмас) |
Аустенит (-фаза) – Темир-Углерод қотишмаларинг таркибий тузилмаларидан бири. Инглиз тадқиқодчиси Р. Аустен (1843-1902) номига қўйилган. Углеродли пўлатларда Аустенит одатда 727°C дан (критик нуқтадан) юқори ҳароратлардагина барқарор бўлади, аммо аста-секин совитиб борилса, ҳарорат 727°C га етганда Феррит ва сементитга, яʻни перлитга парчаланади. Аустенитнинг кристалл панжараси қирралари марказлашган куб, панжара параметрлари Аустенит таркибидаги углерод миқдорига қараб ўзгаради. 1147°Cда -темирда энг кўп миқдорда (2,14%) углерод эрийди, бинобарин, шу ҳароратда Аустенит таркибида 2,14% углерод бўлади. Ҳарорат пасайган сари, Аустенит таркибидаги углерод миқдори камая бориб, 727°Cда 0,8% ни ташкил этади. Аустенит юмшоқ ва пластикдир.
Манбалар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |