Аутаcоидлар ёки "автакоидлар" биологик молекулалар бўлиб, маҳаллий гармонлар каби таъсир қилади. Аутаcоид таъсири қисқа муддатли ҳамда фақат синтезланган аъзо (ҳужайра)нинг ён атрофидаги тузилмаларга таъсир кўрсатади[1]. Аутаcоид сўзи юнонча "аутос" (ўз) ва "аcос" (дори) сўзларидан келиб чиққан. Аутаcоидларнинг таъсири асосан маҳаллий бўлиб, кўп миқдорда ишлаб чиқарилиши ва ҳаракатдаги қонга ўтказилиши мумкин. Ушбу тартибга солувчи молекулалар маҳаллий даражада ҳам метаболланади. Хулоса қилиб айтганда, бу бирикмалар одатда маҳаллий ишлаб чиқарилади, маҳаллий таъсир кўрсатади ва маҳаллий даражада метаболланади. Аутакоидлар турли хил биологик таъсирларга эга бўлиши мумкин, жумладан силлиқ мускуллар, безлар, нервлар, тромбоцитлар ва бошқа тўқималарнинг фаолиятини бошқаришда қатнашади. Баъзи аутаcоидлар, асосан, силлиқ мускуллар каби ўзига хос тўқималарга таъсири билан тавсифланади[2]. Томирларнинг силлиқ мускулларига икки хил таъсир қилувчи: вазоконстриктор ва вазодилататор аутаcоидлар мавжуд. Вазодилататор аутаcоидлар жисмоний машқлар пайтида чиқарилади. Уларнинг асосий таъсири терида кўринади, улар иссиқлик ажралишини осонлаштиради. Бу моддалар паракрин таъсирга эга. Баъзи кенг тарқалган аутаcоидларга: эиcосаноид, ангиотензин, нейротензин, НО (азот оксиди), кининлар, гистамин, серотонин, эндотелинлар мисол бўлади. 2015-йилда аутаcоидларнинг янги таърифи таклиф қилинди, бу эса аутаcоид тиббиётни янада аниқроқ таърифлашга ёрдам беради: "Аутаcоидлар маҳаллий ишлаб чиқарилган модуляция қилувчи омиллар бўлиб, маҳаллий даражада ҳужайралар ва / ёки тўқималарнинг функсиясига таъсир қилади, улар талаб бўйича ишлаб чиқарилади, бир хил ҳужайралар ва/ёки тўқималарда метаболланади”[3].

Вазифалари[4]

Иштирок этади

1. Яллиғланиш

2. Аллергик реаксиялар

3. Анафилактик реаксиялар

4. Нейротрансмиссия

5. Ошқозон кислотаси секрецияси

6. Нейроэндокрин бошқариш

Марказий асаб тизимида

1. Иштаҳанинг пасайиши

3. Чанқашни тартибга солиш

4. Ҳароратни тартибга солиш

5. Секреция

6. Қон босимини назорат қилиш

7. Оғриқни ҳис қилиш.

Таснифи[4]

1) Декарбоксилланган аминокислоталар а) Гистамин б) Серотонин

2) Полипептид а) Ангиотензин б) Плазмакинин c) Вазопрессин д) Вазоактив ичак полипептид э) П моддаси

3) Эиcосаноидлар а)  Лейкотриэнлар б) Тромбоксанлар c) Простагландинлар

Гармондан фарқи

Аутаcоидлар - организм маълум қисмларидан вақти-вақти билан чиқарилади, қисқа муддатли таъсирга эга ва фақат ён атрофдаги тузилмаларга таъсир кўрсатади. Шу сабабли улар маҳаллий гармонлар ёки аутогармонлар дейилиши мумкин.

Манбалар

  1. ↑ Франклин А. Аҳренс (1 Оcтобер 1996). Пҳармаcологй. Wилей-Блаcкwелл. пп. 45–. ИСБН 978-0-683-00085-6. Ретриэвед 25 Новембер 2010.
  2. ↑ Аутаcоидс ат тҳе УС Натионал Либрарй оф Медиcине Медиcал Субжеcт Ҳеадингс (МеСҲ)
  3. ↑ Кеппел Ҳесселинк, ЖМ (2015). "Тҳе термс 'аутаcоид', 'ҳормоне' анд 'чалоне' анд ҳоw тҳей ҳаве шифтед wитҳ тиме". Аутономиc анд Аутаcоид Пҳармаcологй. 35 (4): 51–8. дои:10.1111/аап.12037. ПМИД 27028114.
  4. ↑ 4,0 4,1 ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/335961135_Аутоcоидс_ҳистамине_анд_антиҳистаминиc_агенц