Autentifikatsiya

Аутентификация (юнонча: αὐθεντικός аутҳентикос, „ҳақиқий“, „муаллиф“) – компютер тизими фойдаланувчисини ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини аниқлаш жараёни. Бу жараёнда тизим инсоннинг ҳақиқийлигини аниқлайди[1]. Идентификациядан фарқи шундаки, идентификация жараёнида шахс ёки тизим фойдаланувчисининг кимлиги аниқланади, аутентификацияда эса идентификация қилинган шахс ёки фойдаланувчининг ҳақиқатан ҳам ўша эканлигини исботланади[2][1].
Услублар
Аутентификация бир нечта соҳага тегишли. Сан’ат, антикварлик ва антропологияда маълум бир артефактнинг аниқ бир шахс томонидан ёки тарихнинг маълум бир жойида ёхуд даврида яратилганлигини аниқлаш кенг тарқалган муаммо ҳисобланади. Информатика фанида эса, махфий маълумотлар ёки тизимларга киришга рухсат бериш учун кўпинча фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш талаб этилади[3].
Аутентификацияни уч турга ажратиш мумкин:
Аутентификациянинг биринчи тури – шахс ҳақиқийлигини тасдиқловчи далилларга эга бўлган шахсни тасдиқловчи ҳужжатни қабул қилиш.
Аутентификациянинг иккинчи тури – обектнинг атрибутларини ўша келиб чиққан обектлар ҳақида маълум бўлган нарсалар билан таққослаш. Масалан, санъат мутахассиси расм чизиш услубида ўхшашликларни қидириши, имзонинг жойлашуви ва шаклини текшириши ёки обектни эски фотосурат билан таққослаши мумкин.
Учинчи турдаги аутентификация ҳужжатларга ёки бошқа ташқи тасдиқларга таянади. Жиноят ишлари бўйича судларда далиллар қоидалари кўпинча тақдим этилган далилларни сақлаш занжирини ўрнатишни талаб қилади. Бу ёзма далиллар журнали ёки уни кўриб чиққан полиция детективлари ва суд-тиббиёт ходимларининг гувоҳликлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Wҳат ис Аутҳентиcатион? Дефинитион оф Аутҳентиcатион, Аутҳентиcатион Меанинг“. Тҳе Эcономиc Тимес. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
- ↑ Абу-Нимеҳ, Саээд (2011), ван Тилборг, Ҳенк C. А.; Жажодиа, Сушил (муҳ.), „Тҳреэ-Фаcтор Аутҳентиcатион“, Энcйcлопедиа оф Cрйптограпҳй анд Сеcуритй (инглизча), Бостон, МА: Спрингер Публишинг, 1287–1288-бет, дои:10.1007/978-1-4419-5906-5_793, ИСБН 978-1-4419-5905-8, 2024-04-23да асл нусхадан архивланди
- ↑ ҳттп://эриc.эд.гов/?ид=ЭЖ1012775