Аутогемотерапия — Беморнинг венасидан олинган қонни мускул орасига ёки тери остига юбориб, организмнинг умумий муҳофаза қувватини ошириш ва моддалар алмашинув жараёнларини яхшилаш. Бу усул айрим касалликларни даволашда, хусусан, йирингли яллиғланиш (фурункулёз) касалликларида қўлланади[1]. Бу усулдан замонавий тиббиётда косметик мақсадларда ҳам фойдаланилмоқда.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил