Аутопсия (қадимги юнонча: αὐτός ва ὄψις — „кесиб кўриш“) — касалликнинг келиб чиқиш сабабларини билиш мақсадида мурдани ёриш, ички аъзолар, тўқималар ҳолатини, улардаги ўзгаришларни аниқлаш усули. Баъзан касалланган аъзо ёки тўқимадан заррача (биопсия) олиб микроскоп воситасида ҳам аниқлаш мумкин. Ички аъзолар ўсма касалликларида ўсмани жойлашган жойини кўриш ва суртма олиш учун ҳам бу усул қўлланилади.

Манбалар