Avangardizm
Авангардизм (франсузча: авантгардисте) – 1) ХХ аср адабиёт ва санъатида қатор замонавий оқимларнинг умумий шартли номи. А. тарафдорлари ада-биётни ва санъатни тубдан янгилашни, унинг шакли ва ифодавий имкониятларини кенгайтиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган, аввалги қарор топган ю-налишлар (шу жумладан, романтизм, ре-ализм, импрессионизм, неоклассицизм ва бошқалар) га танқидий ёндашган. А. намо-яндалари санъатнинг предметини ҳам, услубини ҳам, шакл ва мазмунни ҳам янгилашни ўзида ифода этган умумий истак остида бирлашганлар. Бу йўналиш тараққий этган 1905–30 йилларда унинг тамойиллари экспрессионизм, фовизм, кубизм, дадаизм, сюрреализм; адабиётда – „онг оқими“, футуризм, мусиқада – додекафония, атоналлик ва бошқа каби модернистик оқим ва мактабларда, шунингдек баъзи йирик сўз усталарининг маълум даврдаги ижодий фаолиятида намоён бўлди. Бир-бирига зид майллар, турли ижтимоий, ғоявий-эстетик нуқтаи назарда турган, ижодий тақдири бир-бирига ўхшамаган санъаткорлар А. (модернизм)нинг умумий оқимида тўқнашди. Даврнинг энг ўткир ижтимоий қарама-қаршиликлари А. зиддиятларида ўз аксини топди. Баъзи йирик санъаткорлар ижодларининг дастлабки даврида А. га мойил бўлганлар (мас, П. Элюар – Франсия; В. Незвал – Чехословакия; В. Брехт, И. Бехер, Х. Эйслер – Германия; Д. Ривера – Мексика; В. Маяковский, Д. Шостакович – Россия).Жаҳон адабиёти ва санъатининг кўпгина забардаст вакиллари А. тажри-баларига асосланиб, замонавий санъатнинг етакчиларига айландилар (мас, Ж. Жойс – Ирландия; М. Пруст – Фран-сия; П. Мондриан –Нидерлан-дия; С. Дали ва П. Пикассо – Испания; П. Клеэ – Швейсария; В. Кандинский, М. Мале-вич, С. Прокофев – Россия ва бошқалар).Иккинчи жаҳон урушидан кейин ғарбда А. оқими жонланиб, „абсурд драма“, „янги роман“, „конкрет поэзия“, тасви-рий санъатда – поп-арт, минимализм, абстраксионизм, мусиқада – алеатори-ка, сонористика, электрон мусиқа ва бошқа кўринишларида намоён бўлди. А. тамойиллари Ўзбекистон тасви-рий санъатида 20-йилларда ҳам кузатилади (А.Волков, А.Николаев, Ў.Тансиқбоев, М.Курзин, О.Татевосян). 1970-йиллардан бошлаб мусиқада – композиторлар Р.Вилданов, Н.Зокиров, А.Малахов, М. Тожиев, Т.Қурбонов, Ф. ва Д.Янов– Яновскийлар, Н.Ғиёсов ва бошқа, театрда – режиссорлар Н. Абдураҳмонов, М.Вайл, тасвирий санъатда – рассомлар Ж. Умарбеков, Жалолов, М.Тўхтаев ва бошқа А. ифодавий имкониятларидан ижодий фойдаланмоқда.2) Фалсафадаги А. – зарур тараққиёт босқичлари ва реал шарт-шароитларни назарга олмай сакраш йўли билан жамиятдаги қарама-қаршиликларни бартараф этишга интилиш.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |