Avarlar (millat)
Аварлар (ўзларини маарулал деб атайдилар) – Доғистонда (496 минг кишидан зиёд) ва Озарбайжоннинг шимолий ғарбий қисмида (44 минг киши) яшовчи ерлик халқ. А. ва уларга яқин халқларнинг умумий сони Россия Феде-рациясида 544 минг киши (1992). А. ис-лом динининг сунний оқимига мансуб. Авар тилида сўзлашади. ХИХ асрнинг 2-яр-мида фақат Хунзах ясситоғлигида яшовчи аҳоли ўзларини А. деб аташган. Тари-хан бир ҳудудда шаклланган гуруҳлар, айрим қабила қолдиқларини рус ада-биётида А. деб юритилган. Булар: сала-товлар, бактлилар, койсубулилар, андаллар, телетлилар, хунзахлар, гидатлилар ва бошқа А. атрофида анд-сез (андодидой) халқлари ва арчинлар уюшаётган бўлиб, улар гарчи ўзларини А. деб атаётган бўлсаларда, айрим этнографик хусусиятлари ва она тилларини сақлаб қолганлар. А. чорвачилик, деҳқончилик, шунингдек боғдорчилик билан шуғулланади. Уларда ҳунармандчилик, хусусан, заргарлик тараққий этган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |