Аваш (эски номи Гаваш[1] ; амх. አዋሽ) – Эфиопиядаги дарё бўлиб, у Шарқий Африка Рифт водийсининг шимолий қисмида жойлашган. Дарё водийсининг унумдор тупроқларидан пахта ва шакарқамиш етиштирилади. Дарёнинг яқинида қуйидаги йирик шаҳарлар жойлашган: Галемсо, Гоуане, Тендахо ва Асайита.

Дарёнинг юқори қисмида антилопа ва жайронлар яшайдиган Аваш миллий боғи жойлашган.

Гидрографияси

Аваш – Оромия ва Афар вилоятларида жойлашган Турғун туманидаги асосий дарё ҳисобланади. Дарёнинг манбаи Аддис-Абеба шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашиб, Касем, Кабенна (Кабенна Ривер) ва Леди унинг асосий ирмоқлари ҳисобланади. Сув кўпайиш вақтида дарё баландлиги 15 метргача кўтарилиши мумкин.

Коре ва Керенс дарёларининг қўшилиши жойидан Гинчи қишлоғи бошланади.

Дарё Аден кўрфазининг ғарбий чеккасидан – Таджура кўрфазидан тахминан 100 км узоқликда жойлашган Жибути давлати чегараси яқинидаги Аббе кўлига бориб қуйилади. Қурғоқчилик йиллар пайтида Аббе дарёсигача[2] етиб бормайдиган Данакил жарлигида шўр кўллар занжирига бўлиниб кетади.

Аваш гидроэнергетик салоҳиятига эга бўлиб, унинг энг катта тўғони 1960-йилда Аддис-Абебадан тахминан 75 км узоқликда қурилган, натижада дарёда Кока сув омбори пайдо бўлган.

Тарихи

UNESCO bayrogʻi УНЕСCОнинг Бутун жаҳон ёдгорликлари, № 10 обекти
рус. • инг. • фр.

Инсоннинг Ҳомо тури пайдо бўлган даврдан буён Аваш дарёси водийсида яшаган. Шунингдек, бу ерда одамзодгача бўлган гоминидларнинг кўплаб қолдиқлари (австралопитек) ҳам топилган. Палеонтологик топилмаларнинг ёши тахминан 3-4 миллион йил бўлиб, бу инсон эволюциясининг далили бўлиб хизмат қилади. 1974-йилда машҳур Люси скелетининг 52 та бўлаги топилган. 2,55-2,58 м.а.миллион йиллик шағал асбоблари (чопперлар) Аваш дарёсининг чап ирмоғидан Када Гона[3]нинг (Гона, Этҳиопиа) ерида топилган. Улар Олдувай маданиятининг классик қуролларидан кўра кўпроқ архаик бўлишига қарамай, Леди-Герарада Бокол Дора 1 қатламига қарашли бўлган воситаларидан кўра кўпроқ прогрессив[4] ҳисобланади.

1980-йилда қуйи дарё водийси ЙУНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

1933-1934-йилларда Аваш шаҳридан, Аусса салтанати (Султанате оф Аусса) қирғоғи бўйлаб юрган илк европалик инсон, бу Уилфрид Тесайжер эди. У Аббе кўлига ташриф буюриб, экспедицияни шарққача, Таджоура кўрфазигача олиб борган.

Манбалар

  1. ↑ Гаваш / Малий энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона
  2. ↑ Вирджиния Морелл. „Африcа’с Данакил Десерт“ (эн) (деадлинк). нгм.натионалгеограпҳиc.cом. 2010-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-апрел. на сайте натионалгеограпҳиc.cом, октабр 2005
  3. ↑ Иванова И. К. Состояниэ вопроса геологической истории ископаэмих людей и их предков // Краткиэ сообщэния Института археологии. М., 1985. Вип. 181
  4. ↑ Дробишевский С. В. Древнейшиэ орудия труда из Леди-Герару, 2019

Ҳаволалар