Аваз Охун (27-апрел, 1983-йил, Асака, Андижон, О'збекистон ССР) — бадиий сўз устаси, қизиқчи, "Шуҳрат" медали соҳиби.

Аваз Охун (Азизохунов)
Таваллуди 1983-йил 27-апрел (1983-04-27) (43 ёш)
Фуқаролиги О'збекистон
Касби Бадиий со'з устаси
Фаолият йиллари 2003—ҳозиргача
Турмуш ўртоғи Хуршида Азизохунова
Мукофотлари

Биографияси

Аваз Охун (Авазбек Анварбекович Азизохунов) 1983-йил 27-апрелда Андижон вилояти, Асака туманида таввалуд топган. Оилада 4 фарзанднинг биринчиси. 2002-йил Андижонда мактабни тамомлайди, 2006-йилда эса Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган. Биринчи устози Муҳаммад Азиз Ҳасанов (қизиқчи) мактабданоқ саҳнага етаклаган. 2009-йилда Хуршида Азизохунова билан оила қурган.[1] 4 фарзанднинг отаси. Устози Ҳожибой Тожибоевнинг йўлидан юриб кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган. Авазбек Аваз Охун тахаллуси билан шуҳрат қозонган ва ҳозир ҳам шу ном остида ижод қилади.

Фаолияти

Мактаб давридаёқ кичик саҳналарда ва тадбирларда фаол қатнашади. Санъатга 2003-йилда қадам қўйиб, ўзининг кичик консертларини халққа тақдим қилади. Аваз Охун барча ҳазилларини ўз ҳаётидан келиб чиқиб ёзади. Ўзининг яккахон консертини тақдим этишдан олдин „Кулдуринг“, „Кулгу“ каби кўрсатувларда ўз ҳазиллари билан қатнашиб келган. Дастлаб қизиқчи Валижон Шамшиев билан консерт қўйишади, сўнгра Мирзо театрига таклиф этилади. Театрда 3 йил давомида фаолият юритиб, 2014-йилда ўзининг илк яккахон консертини Туркистон санъат саройида намойиш қилади.[2]

Консертлари

2014-йил „Янгисини эшитдингизми?“

2015-йил „Ўзимизнинг гаплар“

2016-йил „Самимий кулгу“

2017-йил „7дан 70гача“

2018-йил „Янгиси янги-да“

2019-йил „Ўзбекча кулгу“

2020-йил ЗўрТВ каналида ҳарбийлар учун консерт[3]

2021-йил „Кулгуларингизни соғиндим“[4]

2022-йил "Кулгу терапия"

2023-йил "10 йиллик юбилей"

2024-йил "То'йдаги томоша"

Шунингдек ижодкор Россия Федерациясининг бир қанча ҳудудларида, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Жанубий Кореяда ҳам яккахон консерт дастурларини тақдим этган.[5]

Мукофотлари

2020-йил „Шуҳрат“ медали соҳиби бўлган.[6]

Манбалар