Авазбек Султонович Маҳмудов (1952-йил 10-декабр, Андижон шаҳри – 2020-йил 27-август, Андижон) – Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими (1989), хонанда ва шифокор, педагог[1].

Авазбек Маҳмудов
Файл:Авазбек Маҳмудов.жпг
Таваллуди 1952-йил 10-декабр (1952-12-10) (73 ёш)
Вафоти 27-август 2020-йил(2020-08-27)
(67 ёшда)
Андижон
Жанрлар мақом, миллий мақом
Касби Хонанда, шифокор
Фаолият йиллари 1970-2020
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мукофотлари Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими

Таржимаи ҳоли

Авазбек Маҳмудов 1952-йил 10-декабрда Андижон шаҳрида туғилган. 1975-йилда Андижон давлат тиббиёт институти даволовчи врач мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1976-йилдан 2006-йилга қадар Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида турли лавозимларда малакали шифокор сифатида ишлаган. 2006-йилдан вафотига қадар Андижон давлат университети Мусиқа таълими кафедраси консертмейстри вазифасида бўлажак мусиқашуносларга билим бериб келган. Авазбек Маҳмудов 1973-йилда Руминия, 1978-йилда Болгария, 1984-йилда Испанияда ўтказилган Халқаро фолклор фестиваллари ҳамда 1985-йилда Москвада ўтказилган ХИИ бутун жаҳон фестивалида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олган. У 1989-йилда Ўзбекистонда ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони билан тақдирланган. Авазбек Маҳмудов 2020-йилнинг 27-август куни вафот этди[2]. Авазбек Маҳмудов миллий маданиятимиз ва санъатимиз ривожига катта ҳисса қўшиб келаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантирилган[3].

Ижодий фаолияти

Авазбек Махмудов тиббиёт соҳаси вакили бўлса-да ундаги санъатга бўлган иштиёқ барибир кучлилик қилган. Шу туфайли у ўзи Андижон вилоятида „Табассум“ ашула ва рақс ансамбли тузиб, унда бадиий раҳбарлик қилиб ижодий фаолият билан ҳам шуғулланиб келган. Авазбек Маҳмудов фаолияти давомида кўплаб янги қўшиқлар яратиб, ўз репертуарини бойитган. Жумладан, Муҳаммад Юсуфнинг „Оқ рўмолли қизлар“, Восит Саъдулланинг „Кўзингдан“, „Ёр ёрига муносиб“, Олимжон Холдорнинг „Шаҳримга кел“, „Раъно кулиб“, Ҳамзанинг „Келмадингиз“ каби кўплаб қўшиқлари элимизга манзур ва машҳур бўлган[4].

„Ўзтелерадиокомпания“ олтин фондида Авазбек Маҳмудовнинг 30 га яқин қўшиқлари ҳамда ўзбек граммаёзувида 4 та пластинкалари мавжуд. Унинг 2014-йилда ўзи куйлаб, басталаган ва ноталаштирилган тўплами киритилган „Умрбоқий қўшиқлар“ услубий қўлланмаси нашрдан чиққан. 2018-йилда эса Авазбек Маҳмудовнинг „Андижон санъати фидоийлари“ номли китоби нашрдан чиққан[5].

Қўшиқчиликка ихлосманд ёшларга санъат сирларини ўргатиб, янги-янги санъаткор хонандалар бўлиб етишишига ҳисса қўшган. Устоз-шогирд анъанасига содиқ қолган Авазбек Махмудовнинг шогирдлари анчагина. Шогирдларидан хонандалар Нуриддин Асқаров, Зухриддин Ражабов, Мирзо Махмудовлар ўз қўшиқлари билан эл назарига тушган.

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, хонанда ва шифокор Авазбек Маҳмудов вафот этди Қаралган сана= 2.08.2024“ (дарё.уз).
  2. ↑ „Маданият соҳаси яна бир вакилини йўқотди Қаралган сана=2.08.2024“ (қалампир.уз).
  3. ↑ „Авазбек Маҳмудов президент э’тиборида Қаралган сана=2.08.2024“ (аду.уз). 2024-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-август.
  4. ↑ „Авазбек Маҳмудов қўшиқлари Қаралган сана=2.08.2024“ (музми.орг). 2024-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-август.
  5. ↑ Маҳмудов, Авазбек. Андижон сан'ати фидоийлари, То'лдирилган 2-нашр, Академнашр, 2018 — 138-бет. ИСБН 978-9943-5226-4-0. Қаралди: 2-август 2024-йил.