Авазбек Турдалиевич Турдалиев (1980-йил 10-феврал, Мингбулоқ тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, биология фанлари доктори (2016), доцент.

Авазбек Турдалиевич Турдалиев
Таваллуди 1980-йил 10-феврал (1980-02-10) (46 ёш)
Мингбулоқ тумани, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби биолог
Соҳаси биология
Таълими Фарғона давлат университети
Илмий даражаси биология фанлари доктори
Илмий унвони доцент

Биографияси

Авазбек Турдалиев 1980-йил 10-феврал Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган. 2002-йилда Фарғона давлат университети табиий фанлар факултетини тугатган[1]. 2008—2009-йилларда Фарғона давлат университети тупроқшунослик кафедраси ўқитувчиси, 2009—2018-йилларда университетнинг Табиий фанлар факултетида ассистент, катта ўқитувчи, 2018—2022 йилари зоотехния факултетида кафедра мудири, 2022—2023-йилларда узумчилик, мевачилик ва сабзавотчилик қўшма факултети декани лавозимида фаолият олиб борган. 2023-йилдан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалида илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари[2].

Илмий фаолияти

Авазбек Турдалиев 2009—2012 йилларда Фарғона давлат университетида аспирантурасида таҳсил олган ва 2016-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, 2016-йилда биология фанлари доктори илмий даражасини ва „Тупроқшунослик“ ихтисослигида доцент илмий унвонини олган. 250 дан зиёд илмий ишлар, шу жумладан, 2 та монография, 6 дан ортиқ ўқув услубий қўлланмалар, „Тупроқ географияси“ (2021), „Тупроқни харитага тушириш“ (2022) ўқув қўлланмалари муалилифи[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет. 
  2. ↑ „Илмий ишлар ва инновациялар бо’йича директор о’ринбосари“. 2023-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июл.