Авазжон Раҳимович Мараҳимов (1960-йил, 9-октябр, Учкўприк тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор.

Авазжон Мараҳимов
Ўзбекистон халқ таълими вазири
Мансаб даври
2010-йилдан – 2011-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Ғайрат Шоумаров
Вориси Темур Ширинов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1960-йил 9-октябр (1960-10-09) (66 ёш)
Учкўприк тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Сиёсий партияси OʻzLiDeP ЎзЛиДеП
Таълим Тошкент политехника институти
Касби муҳандис-математик
Илмий унвони профессор

Биографияси

Авазжон Мараҳимов 1960-йил 9-октябр Учкўприк туманида туғилган[1]. 1983-йилда Тошкент политехника институти амалий математика факултетини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-математик. 1984—1988-йилларда Тошкент политехника институти илмий ходими, муҳандис, катта муҳандис, 1988—2001-йилларда институтнинг автоматика ва телемеханика кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси, доценти, 2001—2002-йилларда Ўзбекистон Миллий университети тармоқ технологиялари кафедраси мудири, 2002—2004-йилларда Информацион технологиялар бўйича проректор, 2004—2006-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та’лим вазирлиги информацион технологиялар ва масофавий ўқитишни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, 2006—2010-йилларда вазир ўринбосари, 2010-—2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ та’лим вазири[2][3], 2012—2016-йилларда Тошкент давлат техника университети Бошқаришда ахборот технологиялари кафедраси профессори[4], 2016—2021-йилларда Ўзбекистон Миллий университети ректори[2] лавозимида фаолият юритган[1]. 2021-йилдан Термиз давлат университети ректори[5][6]. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.

Оиласи

Оилали. 5 нафар фарзанди бор[1].

Илмий фаолияти

Авазжон Мараҳимовнинг илмий ишлари ахборот технологиялари ва бошқаришнинг интеллектуал тизимлари соҳасига оид бўлиб, 120 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 5 та монография ва 3 та ўқув қўлланма муаллифи. Халон технология университети (Исроил)[7] ва Сока университети (Япония) фахрий профессори, Евроосиё университетлари ректорлари ассоциацияси вице-президенти.

Манбалар