Avazxon
Авазхон – "Гўрўғли" туркуми достонларидаги етакчи образлардан бири. Туркумга кирувчи "Авазхон", "Гулқизой", "Интизор", "Малика айёр", "Машриқо", "Зулфизар", "Бўтакўз", "Қундуз билан Юлдуз", "Сарвиноз", "Балогардон", "Авазнинг арази" каби достонларнинг бош қаҳрамони. "Аваз-хон" достонида тасвирланишича, А.нинг отаси гуржистонлик Булдуруқ қассоб, онаси чамбиллик Гулойим. А. ёшлигидан Хунхоршоҳ саройида хизмат қилади. Унинг овозасини эшитган бефарзанд Гўрўғли ҳийла билан Чамбилга олиб келади ва халойиқ ўртасида қўлига илик бериб, қадимги ан’анага кўра, ўзига ўғил қилиб олади. Туркумнинг Хоразм наклига кўра, у ваянгонлик. Бошқа достонларда А.нинг ўзга мамлакатларга сафари, бу сафарлар давомида ўзга юрт гўзалларини Чамбилга олиб келиши турли-туман саргузаштли воқеалар гирдобида жуда ҳам қизиқарли тасвирланади. А. достонларда босқинчи душманларга қарши мардонавор кураш-ган, эл-юрт хизматига доимо тайёр тур-ган, ма’навий етук ботир сифатида куй-ланади. Асраб олган отаси Гўрўғлига, Чамбил юртига содиқ ва садоқатли фар-занд, энг қийин вазифаларни уз буйнига ола олган жасоратли алп сифатида улуғланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |