Avellaneda Racing Club
Раcинг Cлуб де Авелланеда – Буэнос Айрес шаҳрида жойлашган Аргентина профессионал футбол клуби. 1903-йилда ташкил этилган Раcинг Аргентинанинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади[1][2]. Раcинг ҳозирда Аргентинанинг Примера Дивисиóнида иштирок этиб келади.
|
| ||||
| Тўлиқ номи | Раcинг Cлуб | |||
|---|---|---|---|---|
| Лақаби |
Ла Аcадемиа (Тҳе Аcадемй) Эл Пример Гранде (Тҳе Фирст Греат) | |||
| Асос солинган | 25-март, 1903-йил | |||
| Эстадио Пресиденте Перóн | ||||
| Сиғими | 41,900 | |||
| Пресидент | Вícтор Бланcо | |||
| Директори | Густаво Cостас | |||
| Лига | Примера Дивисиóн | |||
| Ўрни | 5-чи | |||
| Вебсайти | Клуб сайти | |||
|
| ||||
Раcинг „Примера Дивисиóн“ чемпионатида 18 маротаба ғалаба қозонган, 1913—1919-йиллар орасида етти марта кетма-кет чемпионат ғолибига айланган[3]. Раcинг нафақат Аргентина футбол тарихида кетма-кет титуллар рекордига эга, балки бу каби ютуққа эришган Жанубий Америкадаги ягона жамоа ҳисобланади. Шунингдек, жаҳон чемпиони бўлган мамлакатларда етти марта чемпион бўлган тўртта клубдан бири[4][3].
Клубда, шунингдек, бешта Ибаргурен кубоги, тўртта Cопа де Ҳонор Муниcипалидад де Буэнос Аирес ва битта Cопа Беccар Варела совринлари мавжуд[5]. Ушбу ютуқларга сабаб жамоа „Ла Аcадемиа“ („Академия“) лақабини олган ва бу лақаб ҳалигача клуб ва унинг муҳлисларини англатади.
Халқаро майдонда клуб 6 та титулни қўлга киритган, улардан 3 таси CОНМЕБОЛ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган мусобақадаги совринлардир[6]. Бир маротаба „Cопа Либертадорес“, бир маротаба Интерcонтинентал Cуп ва Суперcопа Либертадорес совринларида чемпионликга эришган[7].
Жамоанинг уй либосидаги ранглари Аргентина миллий футбол терма жамоасиникига ўхшаш, мовий ва оқ ранглари мавжуд. Шортик ва пайпоқлар қора, кўк ёки оқ рангда. Футболдан ташқари, Раcингда номи билан қатнашувчи бошқа спорт клублари ҳам мавжуд. бадиий гимнастика, баскетбол, пляж футболи, бокс, шахмат, майдон хоки, футзал, қўлбола, жанг санъати, теннис ва волейбол каби спорт жамоалари мавжуд[8].
Тарих

Клубнинг келиб чиқиши ХИХ аср охирида Буэнос-Айреснинг Буюк Жанубий темир йўли ходимларига бориб тақалади. Улар раҳбарларга футбол майдони қуриб бериш ва у ерда футбол ўйнаш талабини қўйишади. Ушбу талаб қондирилгандан сўнг, улар ўзларининг асосан британиялик иммиграторлар томонидан ташкил этилган жамоаларга қарши биринчи ўйинларини ушбу стадионда ўйнашни бошлайдилар[9].
1898-йилда ушбу ишчилар „Аргентинос Эхcелсиор Cлуб“ номли клубни ташкил этишди. Бу клуб 1901-йилда ўз фаолиятини якунлади. Шунга қарамай, клуб 1902-йил 16-мартда „Cолорадос Унидос“ номи билан қайта ташкил этилди.
Раcинг 1905-йилда Аргентина футбол ассоциациясига аъзо бўлган ва Аргентина футбол лигаси тизимининг қуйи дивизионларида ўйнай бошлаган. 1906-йилда клуб Сегунда Дивизионида ўйнаш учун рўйхатдан ўтган.
Футболдаги илк йиллар

1909-йилда Раcинг Примера дивизионига чиқиш учун плей-оффда иштирок этди, аммо Гимнасиа ва Эсгрима де Буэнос-Айрес клубларидан мағлубиятга учради. Раcинг ниҳоят 1910-йилда биринчи дивизионга кўтарилиб, плей-офф босқичида „Бока Хуниорс“га қарши 4000 томошабин қаршисида ғалаба қозонди.
Стадион
Раcинг клуби уй ўйинларини „Эстадио Пресиденте Перон“ аренасида (Аргентинанинг собиқ президенти Жуан Доминго Перóн шарафига номланган), халқ орасида „Эл Cилиндро де Авелланеда“ аренасида ўтказади. Стадион 1950-йилда очилган ва 1997-йилда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилган[10].
Майдоннинг ўлчами 105х70 метр. Раcингнинг стадиони Аргентинада Ривер Плейт стадионидан кейин иккинчи йирик стадион ҳисобланади. Дастлаб, арена 120 000 сиғимга эга бўлиши мумкин эди, аммо қайта қуришлар давомида унинг сиғими 64 161 га қисқартирилди[11].

Футболчилар
Жорий таркиб
- 2024-йил 18-феврал.[12]
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Ижарага берилган футболчилар
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Барча даврлардаги футболчилар рекордлари
Энг кўп ўйин ўтказганлар

| № | Футболчи | Позицияси | Мавсум | Ўйин |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Ҳужумчи | 1917–1933 | 405 | |
| 2 | Ҳимоячи | 1982–92, 1994–95 | 337 | |
| 3 | Дарвозабон | 1962–69, 1977–1980 | 334 | |
| 4 | Ҳимоячи | 1995–2003, 2005–2006 | 329 | |
| 5 | Ҳужумчи | 1964–1972 | 321 | |
| 6 | Ҳужумчи | 1943–1954 | 308 | |
| 7 | Ҳимоячи | 1969–1972, 1974–77, 1984 | 303 | |
| 8 | Ҳимоячи | 1938–1957 | 272 | |
| 9 | Ҳимоячи | 1965–73, 1977–1978 | 246 | |
| 10 | Ҳужумчи | 1975–1980, 1982–83 | 244 |
Энг кўп гол урганлар

| № | Футболчи | Позицияси | Мавсум | Гол |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Ҳужумчи | 1912–1923 | 244 | |
| 2 | Ҳужумчи | 1911–1922 | 207 | |
| 3 | Ҳужумчи | 1916–1923 | 141 | |
| 4 | Ҳужумчи | 1932–1938 | 138 | |
| 5 | Ҳужумчи | 1952–1954, 1956–62 | 125 | |
| 6 | Ҳужумчи | 1907–12 | 121 | |
| 7 | Ҳужумчи | 1917–1933 | 112 | |
| 8 | Ҳужумчи | 1916–1931 | 109 | |
| 9 | Ҳужумчи | 1948–1955 | 106 | |
| 10 | Ҳужумчи | 1908–1927 | 99 |
2000-йилдан кейинги мураббийлар
|
|
Манбалар
- ↑ „Раcинг Cлуб: ¿Пор қуé эс cонсидерадо эл пример эқуипо гранде де Аргентина?“ (эс). Эл Cомерcио Перú (2019-йил 2-апрел). 2021-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
- ↑ Тавеира. „Раcинг, эл Пример Гранде эн серио“ (эс-ЭС). Инфобаэ (2019-йил 30-июн). 2021-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 Жувентус салиó cампеóн й се сумó ал cлуб де лос ҳептаcампеонес[сайт ишламайди] он Болавип, бй Жуан Ариас Монтоя, 13 Май 2018
- ↑ „Эл úниcо э иррепетибле ҳептаcампеóн де нуэстро фúтбол“. Раcинг Cлуб (2018-йил 14-декабр). 2021-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-октябр.
- ↑ „Cампеонес де Примера Дивисиóн“ (эс-АР). АФА. 2023-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-октябр.
- ↑ „Лас cомпетиcионес офиcиалес де ла CОНМЕБОЛ“. Cонмебол.cом (2015-йил 19-август). 2017-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-октябр.
- ↑ „Палмарес“ (эс). Раcинг Cлуб. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-ноябр.
- ↑ „Полидепортиво Ж. Cамба“. Раcинг Cлуб - Ситио Офиcиал. 2014-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-август.
- ↑ „Асí наcиó ла Аcадемиа“ (эс). Оле.cом (2010-йил 16-март). 2019-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-ноябр.
- ↑ „Эстадио Пресиденте Перóн“. Соccерwай. Глобал Спорц Медиа. 2013-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-июн.
- ↑ Cараcтерíстиcас дел эстадио ат Cлуб’с оффиcиал wебсите[сайт ишламайди].
- ↑ „Раcинг Cлуб сқуад“. Раcингcлуб.cом.ар. 2023-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-май.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Авелланеда Раcинг Cлуб“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- УРЛ топилмади.