Авенгерс: Инфинитй Wар
„Авенгерс: Инфинитй Wар“ (ўзбекча манбаларда „Қасоскорлар: Чексизлик жанги“ ўлароқ маълум) — 2018-йилда чиқарилган суперқаҳрамонлик филми; „Марвел кинематография коиноти“ (МКК) медиафраншизасидаги ўн тўққизинчи филм; „Тҳе Авенгерс“ (2012) ва „Авенгерс: Аге оф Ултрон“ (2015) филмларининг давоми. Марвел Cомиcс комиксларидаги айни номли суперқаҳрамонлар жамоасига асосланган. Марвел Студиос томонидан ишланган, Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес томонидан эса тарқатилган. Филмга Антҳонй ва Жоэ Руссолар режиссёрлик қилган. Ссенарийни Чристопҳер Маркус ва Степҳен МcФеэлй ёзган. Бош ролларни Роберт Доwней Жр., Чрис Ҳемсwортҳ, Марк Руффало, Чрис Эванс, Сcарлетт Жоҳанссон, Бенедиcт Cумбербатч, Дон Чеадле, Том Ҳолланд, Чадwиcк Босеман, Паул Беттанй, Элизабетҳ Олсен, Антҳонй Маcкиэ, Себастиан Стан, Данаи Гурира, Летитиа Wригҳт, Даве Баутиста, Зоэ Салдаñа, Жош Бролин ва Чрис Пратт ижро этган.
| Авенгерс: Инфинитй Wар | |
|---|---|
|
Файл:Авенгерс Инфинитй Wар Постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) |
|
| Продюсер(лар) | Кевин Феиге |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Алан Силвестри |
| Оператор(лар) | Трент Опалоч |
| Монтажёр(лар) | |
| Студия | Марвел Студиос |
| Дистрибютор |
Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 149 дақиқа[2] |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $325–400 миллион[3][4] |
| Даромад | $2,052 миллиард[5] |
Филм премераси 2018-йилнинг 23-апрелида Голливудда бўлиб ўтган. Умумжаҳон бўйлаб кинопрокатларда $2 миллиарддан зиёд маблағ тўплаб, ўша вақтда тарихдаги тўртинчи энг кассабоп филмга, 2018-йилнинг эса энг кассабоп филмига айланган. Филмнинг давоми — „Авенгерс: Эндгаме“ 2019-йилнинг апрелида чиқарилган.
Сюжети
Тҳанос ва унинг лейтенантлари — Эбонй Маw, Cулл Обсидиан, Прохима Миднигҳт, Cорвус Глаиве Ксандар сайёрасида „Қудрат тоши“ни (олтита Чексизлик тошларидан бири) қўлга киритишгач, Асгард ҳалокатидан омон қолганларни олиб кетаётган фазо кемасини қўлга олишади. Тҳанос Тҳорни мағлуб этиб, Тессераcтдан „Олам тоши“ни ажратиб олади. Жангда Ҳулкни енгиб, Локини ўлдиради. Ҳеимдалл Бифрöстдан фойдаланиб, Ҳулкни Ерга жўнатганда, Тҳанос уни ҳам ўлдиради. Охирида Тҳанос ва унинг лейтенантлари фазо кемасини йўқ қилишади.
Ҳулк Ню-Ёрк шаҳридаги Санcтум Санcторум биносига қулаб, Бруcе Баннерга айланади. Баннер Степҳен Странге ва Wонгни Тҳаноснинг оламдаги бутун ҳаётнинг тенг ярмини йўқ қилиш режаси ҳақида хабардор қилади. Учовлон Тонй Старкни ёрдамга чақиришади. Маw ва Обсидиан Странгедан „Вақт тоши“ни олиш учун фазо кемасида Ерга келишади. Маw Странгенинг жодулари туфайли „Вақт тоши“ни қўлга кирита олмагач, уни асирга олади. Старк ва Петер Паркер яширинча Маwнинг фазо кемасига чиқиб олишади, Wонг эса Санcтумни қўриқлаш учун қолади.
„Галактика қўриқчилари“ асгардликлар фазо кемасининг фалокат сигналини қабул қилишади ва Тҳорни қутқаришади. Тҳор Тҳанос Унут сайёрасида Танелеэр Тиваннинг коллексиясида сақланаётган „Воқелик тоши“ни излаётганини тахмин қилади. Тҳор Роcкет ва Гроот билан бирга гномлар қироли Эитридан жанговар болта ясаб беришини сўраш учун Нидавеллирга жўнаб кетади. Петер Қуилл, Гамора, Драх ва Мантис Унут сайёрасига боришиб, аллақачон „Воқелик тоши“ни қўлга киритган Тҳанос билан тўқнашишади. Тҳанос Гаморани ўғирлаб кетади. Гамора Небулани қийноқлардан халос этиш учун Тҳаносга „Қалб тоши“ қаердалигини айтади. Сўнгра, Тҳанос ва Гамора Вормир сайёрасига боришади. У ерда Тош қўриқчиси — Ред Скулл Тҳаносга тошни фақат қадрлаган кишисининг ҳаёти эвазигагина қўлга киритиши мумкинлигини сўзлайди. Тҳанос Гаморани қурбон қилиб, тошга эга чиқади.
Эдинбургда Миднигҳт ва Глаиве Wанда Махимофф ва Висионга ҳужум қилишиб, Висионнинг пешонасидаги „Ақл тоши“ни олишга ҳаракат қилишади. Стеве Рогерс, Наташа Романофф ва Сам Wилсон жуфтликни қутқариб, „Қасоскорлар“ базасига жўнаб кетишади. Висион „Ақл тоши“ Тҳаноснинг қўлига тушмаслиги учун Wандадан тошни йўқ қилишини илтимос қилади (гарчи бу Висионнинг муқаррар ўлимига олиб келса-да), аммо Wанда буни қилишга рози бўлмайди. Рогерс Wакандада Висионнинг пешонасидаги тошни уни ўлдирмасдан олса бўлишига ишониб, у ерга боришни таклиф қилади.
Небула асирликдан қочиб, „Галактика қўриқчилари“ аъзолари билан алоқа ўрнатади ва улардан Тҳаноснинг вайронага айланган она сайёраси — Титанда учрашишни сўрайди. Старк ва Паркер Маwни ўлдириб, Странгени қутқаради. Кейин, учовлон фазо кемасида Титан сайёрасига қўниб, у ерда Қуилл, Драх ва Мантис билан учрашишади. „Вақт тоши“ ёрдамида Странге келажакдаги ҳодисаларнинг мумкин бўлган миллионлаб варианларини кўздан кечириб чиқиб, уларнинг фақат биттасида „Қасоскорлар“ ғалаба қозониши эҳтимоли борлигини маълум қилади. Гуруҳ Тҳаносни енгиб, ундан Чексизлик қўлқопини олиб қўйиш режасини тузади. Орадан бир муддат ўтиб, Тҳанос Титан сайёрасида пайдо бўлади ва гуруҳга оламни сақлаб қолиш учун ундаги ҳаддан ортиқ кўпайиб кетган аҳолининг тенг ярмини йўқ қилиш зарурати борлигини сўзлаб беради. Кўп ўтмай Небула етиб келиб, бошқаларга Тҳаносни енгишда ёрдам беради. Гуруҳ Тҳанос Гаморани ўлдирганини билиб олгач, ғазабдан ўзини йўқотган Қуилл Тҳаносга ташланади. Натижада Тҳанос гуруҳнинг назоратидан чиқиб, уларни мағлуб қилади. Тҳанос Старкни жиддий жароҳатлайди, аммо Странге Тҳаносга Старкнинг ҳаётини сақлаб қолиши эвазига унга „Вақт тоши“ни беришини айтади.
Wакандада Рогерс Буcкй Барнес билан қайта бирлашади. Тҳанос қўшини Wакандага бостириб келади. „Қасоскорлар“ Т'Чалла ва Wаканда кучлари билан биргаликда жангга ҳозирланишади. Шури эса Висиондан „Ақл тоши“ни хавфсиз ажратиб олиш устида иш олиб боради. Тҳаносдан енгилгач, Ҳулкга айлана олмаётган Баннер Старкнинг „Ҳулкбустер“ бронини кийиб жанг қилади. Тҳор, Роcкет ва Гроот „Қасоскорлар“га жангда ёрдамлашиш учун етиб келишади. Биргаликда жамоа Миднигҳт, Обсидиан ва Глаивени ўлдириб, Тҳанос қўшинини мағлуб қилади. Жанг майдонига Тҳанос етиб келади, аммо Шури Висиондан тошни ажратиб олиш жараёнини тугатишга улгурмайди. Висион Wандани ўзини ва „Ақл тоши“ни йўқ қилишга кўндиради, аммо Тҳанос „Вақт тоши“ ёрдамида Wанданинг ҳаракатларини орқага қайтариб, Висионнинг пешонасидан тошни юлиб олади ва қўлқопида барча тошларни йиғишга муваффақ бўлади. Тҳор болтаси билан Тҳаносга жиддий жароҳат етказади. Бунга қарамай, Тҳанос бармоқларини шақиллатиши орқали Чексизлик қўлқопини фаоллаштиради ва телепортация қилиб ғойиб бўлади.
Оламдаги барча ҳаётнинг тенг ярми йўқ бўлиб кетади (йўқ бўлиб кетганлар орасида Барнес, Т'Чалла, Гроот, Wанда, Wилсон, Мантис, Драх, Қуилл, Странге, Паркер, Мариа Ҳилл ва Ниcк Фурй ҳам бор). Фурй йўқ бўлиб кетишидан олдин пейжерда фавқулодда сигнал юборишга улгуриб қолади. Старк ва Небула Титан сайёрасида танг аҳволда қолиб кетади. Баннер, М'Баку, Окое, Рҳодес, Роcкет, Рогерс, Романофф ва Тҳор Wаканда жанг майдонида қолади. Бу орада Тҳанос олис сайёрада қуёш чиқишини кузатади.
Ролларда
- Роберт Доwней Жр. — Тонй Старк / Темир одам
- Чрис Ҳемсwортҳ — Тҳор
- Марк Руффало — Бруcе Баннер / Ҳулк
- Чрис Эванс — Стеве Рогерс / Капитан Америка
- Сcарлетт Жоҳанссон — Наташа Романофф / Қора бева
- Бенедиcт Cумбербатч — доктор Степҳен Странге
- Дон Чеадле — Жамес Рҳодес / Wар Мачине
- Том Ҳолланд — Петер Паркер / Ўргимчак-одам
- Чадwиcк Босеман — Т'Чалла / Қора пантера
- Паул Беттанй — Висион
- Элизабетҳ Олсен — Wанда Махимофф
- Антҳонй Маcкиэ — Сам Wилсон / Фалcон
- Себастиан Стан — Буcкй Барнес / Wинтер Солдиэр
- Том Ҳиддлестон — Локи
- Идрис Элба — Ҳеимдалл
- Петер Динклаге — Эитри
- Бенедиcт Wонг — Wонг
- Пом Клементиэфф — Мантис
- Карен Гиллан — Небула
- Даве Баутиста — Драх тҳе Дестроер
- Зоэ Салдаñа — Гамора
- Вин Диэсел — Гроот
- Брадлей Cоопер — Роcкет
- Гwйнетҳ Палтроw — Пеппер Потц
- Бениcио дел Торо — Танелеэр Тиван / Коллексионер
- Жош Бролин — Тҳанос
- Чрис Пратт — Петер Қуилл / Стар-Лорд
Ўзбекча дубляж
Филм Ёшлар телерадиоканалида ўзбек тилига дубляж қилинган[манба керак].
- Таржимон — Алишер Саъдуллаев
- Дубляж режиссёри — Нилуфар Исаева
- Овоз режиссёри — Алишер Маҳмудов
- Режиссёр ёрдамчиси — Ҳусниддин Мухиддинов, Шерзод Ҳолматов
- Муҳаррир — Актам Бердиёров
- Дубляжда артистлардан
- Санжар Саъдуллаев — Тонй Старк
- Беҳзод Муҳаммадкаримов — Степҳен Странге
- Муҳаммаджон Хўжаев —
- Моҳира Нурматова —
- Шерзод Аҳмедов —
- Шавкат Абдужамилов —
Мусиқаси
| № | Номи | Давомийлиги |
|---|---|---|
| 1. | „Тҳе Авенгерс“ | 0:25 |
| 2. | „Травел Делайс“ | 2:43 |
| 3. | „Ундйинг Фиделитй“ | 5:05 |
| 4. | „Ҳе Wон'т Cоме Оут“ | 2:31 |
| 5. | „Wе Ботҳ Маде Промисес“ | 2:22 |
| 6. | „Ҳелп Арривес“ | 4:21 |
| 7. | „Ҳанд Меанс Стоп“ | 2:37 |
| 8. | „Ёу Го Ригҳт“ | 4:26 |
| 9. | „Фамилй Аффаирс“ | 3:51 |
| 10. | „Wҳат Море Cоулд И Лосе?“ | 3:36 |
| 11. | „А Смалл Приcе“ | 3:17 |
| 12. | „Эвен фор Ёу“ | 2:14 |
| 13. | „Море Поwер“ | 4:07 |
| 14. | „Чарге!“ | 3:28 |
| 15. | „Форге“ | 4:22 |
| 16. | „Cатч“ | 6:04 |
| 17. | „Ҳаирcут анд Беард“ | 3:02 |
| 18. | „А Лот то Фигуре Оут“ | 2:01 |
| 19. | „Тҳе Энд Гаме“ | 2:17 |
| 20. | „И Феэл Ёу“ | 2:48 |
| 21. | „Wҳат Дид Ит Cост?“ | 2:25 |
| 22. | „Порч“ | 0:59 |
| 23. | „Инфинитй Wар“ | 2:35 |
| Жами давомийлиги: | 71:36 | |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ҳуллфиш, Стеве „Арт оф тҳе Cут wитҳ Авенгерс – Инфинитй Wар эдитор, Жеффрей Форд, АCЕ“. Про Видео Cоалитион (29-апрел 2018-йил). 23-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-декабр 2018-йил.
- ↑ „Авенгерс: Инфинитй Wар“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион. 2023-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-август.
- ↑ Д'Алессандро, Антҳонй „'Авенгерс: Инфинитй Wар' Ис Кинг Оф Марвел Универсе (Фор Ноw) – Но. 1 Ин 2018 Мост Валуабле Блоcкбустер Тоурнамент“. Деадлине Ҳоллйwоод (2019-йил 8-апрел). 2019-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-апрел.
- ↑ Рубин, Ребеccа „'Авенгерс: Инфинитй Wар' Оффиcиаллй Ландс Биггест Бох Оффиcе Опенинг оф Алл Тиме“. Вариэтй (2018-йил 30-апрел). 2018-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-май.
- ↑ „Авенгерс: Инфинитй Wар (2018)“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 14-январ 2019-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Авенгерс: Инфинитй Wар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- УРЛ топилмади.
- Авенгерс: Инфинитй Wар ИМДбда
- {{АллМовиэ титле}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- 2018-yil filmlari
- Ingliz tilidagi filmlar
- AQSh filmlari
- Superqahramonlar haqidagi AQSh filmlari
- AQSH 3D-filmlari
- AQSH ilmiy-fantastik filmlari
- AQSh jangari filmlari
- AQSh sarguzasht filmlari
- Marvel kinematografiya koinoti filmlari
- 2018-yil 3D-filmlari
- 4DX-filmlar
- IMAX filmlari
- Anthony va Joe Russo filmlari
- Oʻzga sayyoraliklar haqidagi filmlar
- Alifbo boʻyicha filmlar