ʻʻʻАвголемонўʻʻ (гр юнонча: Αυγολέμονο - Ёголимо ёки юнонча: Αβγολέμονο - беголомоно) анъанавий юнон миллий шўрваси ҳисобанади. Шунингдек, унга ўхшаган бир қанча турдаги шўрваларни  араб, турк, яҳудий, италян ва Болқон халқларининг ошхоналарида учратиш мумкин.  Ушбу таомнинг асосий таркиби тухум ва лимондан иборатлиги сабаб, унинг номи рус тилига  „тухум ва лимон“ деб таржима қилинади.

Авголемоно

Юнон миллий таомлар ошхонасига мансуб
Миллий ошхона

 Греция

 Италия
Асл номи Αυγολέμονο
Асосий компонентлари

Шўрва Тухум Орзо (Рисони италян қуруқ майин макаронининг бир тури)

Лимон шарбати
Бошқа компонентлари Гуруч

Шўрва

Қоидага кўра, шўрва тайёрлаш учун товуқ булёнидан фойдаланилади, бироқ уни гўштли (қўй), балиқ ёки сабзавотли шўрвалар билан ҳам тайёрлаш мумкин. Тухум-лимон аралашмасини қўшмасдан олдин орзо ёки бошқа кичик макарон шўрвадада қайнатилади. Макарон билан бирга гўшт бўлаклари ва суяклари қўшилади. Яна бир муҳим жиҳат: ушбу аралашмани тайёрлаш маҳалида  тухумлар бутунлигича солинади. Аммо бошқа рецептлар ҳам  мавжуд бўлиб, уларда тухумни сариғини оқидан ажратган ҳолда ва лимон шарбати билан солиш тавсия этилади. Ушбу таомни тайёрлашда орзода (гуруч) муҳим рол ўйнайди, боиси у шўрвани қуюқ ва маззали чиқишига ёрдам беради.

ʻʻʻҚайласиʻʻʻ

Авголемоно қайласи дўлма, артишок ва барча турдаги сабзавотли таомлар учун ишлатилади. Грецияда бу қайла чўчқа гўшти билан истеъмол қилинади. У тифтелли фрикаделкалар (юнонча гаёмоно) билан ҳам севиб истемол қилинади. Яқин Шарқда бу қайла товуқ ва балиқ билан дастурхонга тортилади. Италияда  ҳам ушбу қайла суциз бўлганлиги сабаб жуда машҳур ва у  гўшт маҳсулотлари  билан ҳам мос келади.

Тарихи

Манбаларда қайд этилишича, дастлаб авголимонога ўхшаш шўрва испан яҳудийлари томонидан сургундан олдин тайёрланган экан. Сефардимлар орасида бундай шўрва „Агристада“ деб номланган, уни тайёрлаш учун вержус (узум шарбати), анор шарбати ёки нордон апелсин шарбати асосий маҳсулот сифатида ишлатилган, аммо сирка қўшилмаган.

Адабиётлар

  • Кипр: саёҳат бўйича қўлланма. Жан-Пол Лабоурдетт, Доминик Аузиас. ИСБН 9785863941790
  • Грециянинг таомлари: Пазандачилик, халқ йўллари ва Юнонистоннинг материк ва оролларида саёҳат. Вилма Чантилес. ИСБН 9780671750961
  • Чарлес Синcлаир. авголемоно / / Озиқ-овқат луғати: А дан З гача бўлган халқаро озиқ-овқат ва пишириш атамалари. — Иккинчи нашр. — Лондон: А&C Блаcк, 2004 йил. — П. 43. — 632 п. — ИСБН 978-1-4081-0218-3 .