Август мақбараси (италянча: Маусолео ди Аугусто) – Римдаги Мартиус кампусида Октавиан Август томонидан қурилган.

Тавсиф

Милоддан аввалги 28-йилда Август ўзи ва яқинлари учун Кампус Мартиус марказида қабр қуришни бошлаган. Қабристонларининг тузулиши Травертин этруск шаклида бўлган, пастки қисмини силиндрсимон тузилма (диаметри 87 м), тепасини кичикроқ диаметрли (умумий баландлиги 44 м), тепасида император ҳайкали, мақбара атрофида айвон устунлари бўлган. Терас каттароқ барабаннинг томига қараган, томида доим яшил дарахтлар ўсган.

Ичкарида император оиласи аъзоларининг куллари солинган идишлар бўлган: императорнинг ўзи, унинг рафиқаси Ливия, унинг синглиси Октавия, унинг жияни Марселус, шунингдек императорлар Тиберий, Клавдий ва Нерва, Хулио-Клавдий оиласининг бошқа вакиллари ҳамда Римнинг машҳур одамлари бу ерда дафн этилган.

Мақбарага кириш эшиги олдида иккита обелиск (Августнинг Антони ва Клеопатра устидан қозонган ғалабаси рамзи) ва Августнинг таржимаи ҳоли ёзилган бронза лавҳалар турган. Улардан бири Қуиринале (Пиазза дел Қуиринале) олдидаги майдонни безатган, иккинчиси эса Пиазза дел Эсқуилинода (Пиазза Эсқуилино) Санта Мария Маггиоре базиликасининг орқасида жойлашган.

„Август даври меъморчилиги ҳам эллинистик таъсирлар ва классик характерга эга бўлган. У Витрувий рисоласи билан тасдиқланган этруск анъаналарини, шу жумладан уларнинг қадимги санъат идеалини эътиборсиз қолдирмаган. Август ўз мақбарасини ишга туширганида, у қироллик қабрининг монументаллиги ҳақидаги шарқона ғояни этрускларнинг тепалик тушунчаси билан умумлаштирган. Сарв дарахтлари экилган лой тепалик бўйлаб катта силиндрсимон пойдевор кўтарилган“[1].

Тарихи

Рим империясининг қулаши билан мақбара яроқсиз ҳолга келиб, 8-асрда талон-тарож қилинган. 12-асрда иншоот Колонналар оиласига тегишли бўлган қал’ага айлантирилган. 1241-йилда Рим папаси Григорий ИХ буйруғи билан қал’а вайрон қилинган. Ҳаробалар устига шаҳар боғи қурилган.16—17-асрларда Содеринилар оиласи мақбара харобалари устига ҳайкаллар билан безатилган осма боғлар қурган, ички қисми Рим қадимий буюмлари коллексиясини сақлаган. 18-асрдан бошлаб мақбара қолдиқларидан турли халқ томошалари ва кўргазмалар ўтказиладиган жой сифатида фойдаланилиб келинган.

1907-йилда Рим муниципалитети бинони хусусий мулкдорлардан сотиб олган. Бир йил ўтгач, бу ерда Аудиториум Аугустео концерт зали очилган ва у 1936-йилгача ишлаган[2].

1926-йилда археологиклар қазишмалар олиб борган ва иншоот қолдиқлари қайта тикланган.

1938-йилда мақбара ёнида Август номи билан боғлиқ яна бир ёдгорлик – Тинчлик қурбонгоҳи ўрнатилган, унинг маҳсулотлари Корсода олиб борилган қазишмалар пайтида топилган.

2016-йил 4-мартда шаҳар комиссари-префекти Франческо Паоло Тронка ёдгорликни қайта тиклаш бўйича дастлабки ишлар учун 6 миллион эвро ажратиш лойиҳасини тасдиқлаган[3]. Қайта тиклаш ишларининг якуний қиймати 11 миллион еврони ташкил этган. Ҳомийлардан бири ТИМ телекоммуникация гуруҳи фонди бўлган.

Мақбара 2021-йилда зиёратчилар учун очилган ва реставрация ишлари бошланган, жумладан Август қабри жойлашган бинолар 2022-йилда якунланиши режалаштирилган[4].

Манбалар

  1. ↑ Дж. К. Арган. История италянского искусства. М., 2000. С. 66
  2. ↑ „Ил Маусолео ди Аугусто. Ла линеа дел темпо“. 2018-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-август.
  3. ↑ „Маусолеум оф Аугустус ресторатион прожеcт то бегин“. 2016-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-март.
  4. ↑ „Мавзолей Августа ждет первых визитеров“ (ру). Тҳе Арт Неwспапер Руссиа (2021-йил 14-апрел). 2021-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-декабр.