Avgustin Avreliy
Августин Аврелий, Авлиё Августин ёки Саинт Аугустине (лотинча: Аурелиус Аугустинус Ҳиппоненсис) (354, Тагаст шаҳри, Шимолий Африка – 430, Гиппон шаҳри, Шим.Африка) – христиан дини илоҳиётчиси, "черков оталари"дан, адиб, файласуф. Католицизм ақидаларининг шакллани-шига та’сир кўрсатган. Гиппон шаҳри уску-фи (епископи) мартабасига эришган. Диний-фалсафий руҳдаги қатор ва’з ва рисолалари сақланиб қолган. Улардан машҳурлари: 1) "Тавба" (400 йил); 2) "Илоҳий шаҳар ҳақида" (413-427 йиллар; 22 китобдан иборат). "Илоҳий шаҳар ҳақида" асарининг ёзилишига Рим империяси пойтахти готлар томонидан босиб олиниб, вайрон қилиниши туртки бўлди. Асарда бу вайронгарчилик римликлар асрлар мобайнида ўзга халқларга нисба-тан ўтказган босқинчилик ва зуравонлик сиёсати учун худо томонидан юборилган жазо сифатида талқин қилинади. Асарнинг 10 та китоби Рим тарихига, 12 та китоби инсонлар жамияти ва давлатнинг моҳиятига бағишланган. А. дунёни икки салтанатга бўлади: 1) "замин шаҳри" – ёвузлик, зўравонлик ва шайтон салтанати; 2)"илоҳий шаҳар" – эзгулик ва раҳмон салтанати. Биринчиси – инсон худбинлиги асосига қурилган ва илоҳийликни рад этади, иккинчиси – илоҳий меҳр асосига қурилган бўлиб, инсоннинг моддий эҳтиёжлардан юз ўгиришини тақозо қилади. А. та’лимотига кўра, "илоҳий шаҳар"нинг ер юзидаги тим-соли масиҳий черковидир, унга самовий черковга тайёргарлик воситаси сифатида қаралмоғи лозим. А. қадимги юнон муш-риклик даври қадриятларини масиҳийлик нуқтаи назаридан кескин танқид қилади, инсон ўз иродаси билан эзгуликка эриша 4олмайди, инсон гуноҳлардан фақат худонинг инояти ва черков туфайли фориғ бўлади, деб ҳисоблайди. А. фикрига кўра, "ягона тангри барча гўзалликнинг ҳақиқати ва энг олий гўзаллиқдир". А. "э’тиқодсиз билим ҳам, ҳақиқат ҳам йўқ", деб ҳисоблади. А. та’лимоти Европада деярли минг йил давомида илм-фаннинг черковга тобе ҳолда қолишига муайян даражада назарий замин бўлди ва черков ҳокимиятининг қудратли кучга айланишига кўмаклашди.
| Августин Аврелий |
|---|
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |