Avhadiddin Kirmoniy
Авҳадиддин Кирмоний, Ҳомид ибн Абуфахр Авҳадиддин Кирмоний (1168, Кирмон – 1236, Бағдод) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф намояндаси, шоир. Таҳсил олиб, камолга еткач, мусулмон Шарқининг Дамашқ, Бағдод каби кўплаб шаҳарларига саёҳат қилади, улуғ ориф-у донишмандлар суҳбатидан баҳраманд бўлади. Шайх Рукниддин Синжонийнинг халифаси. Муҳйиддин ибн Арабий ва Шамсиддин Табризий билан учрашган. Фахриддин Ироқий ва Авҳадий Мароғий унинг шогирдларидан. У форс-тожик ирфоний шеъриятининг устозларидан саналади. Ундан бизгача 1180 байтли “Мисбоҳ ул-арвоҳ” (“Руҳлар машъали”) маснавийси ҳамда 1807 рубоийдан иборат тўплам етиб келган.
“Насойим ул-муҳаббат”да ниҳоятда улуғ киши эмиш, гўзал шеърлари бор, деб таърифланган. Тасаввуфдаги мақоми ҳақида эса “дерларки, ул ҳақиқат шуҳудида мазоҳир суратиға тавассул қилғон экондур ва мутлақ жамолин муқайядот суварида мушоҳада қилур эрмиш”, дейилади. “Маҳбуб ул-қулуб”да у “ҳақиқат асрорига мажоз тариқин” омухта қилган шоирлар гуруҳига киритилган[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |