Ави Wигдерсон (ибронийча: אבי ויגדרזון‎) (талаффузи: Ави Вигдерзон); 9-сентябр 1956-йилда туғилган[1]) – Исроиллик математик ва компютер инженери. Wигдерсон Принcетондаги Илғор тадқиқотлар институти математика мактабининг Ҳерберт Ҳ. Маасс профессоридир[2]. Унинг илмий қизиқишлари мураккаблик назарияси, параллел алгоритмлар, графиклар назарияси, криптография, тақсимланган ҳисоблаш ва нейрон тармоқлардан иборат. Wигдерсон 2021-йилда назарий информатика соҳасидаги ишлари учун Абел мукофоти билан тақдирланган[3].

Ави Wигдерсон
Таваллуди 9-сентябр 1956-йил
Ҳайфа, Исроил
Соҳаси Информатика
Математика
Иш жойлари Малака ошириш институти
Академик раҳбарлари Ричард Липтон
Машҳур шогирдлари Дорит Аҳаронов
Ран Раз
Машҳур ишлари Зиг-заг маҳсулоти
Мукофотлари Неванлинна мукофоти (1994)
Гöдел мукофоти (2009)
Кнутҳ мукофоти (2019)
Абел мукофоти (2021)

Ҳаёти

Ави Wигдерзон 1956-йилда Исроилнинг Ҳайфа шаҳрида туғилган[4]. 1980-йилда Течнионда бакалавриат босқичини тамомлагач, АҚШда жойлашган Принcетон университетига аспирантурада ўқиш учун борган. Wигдерзон 1983-йилда Ричард Липтон раҳбарлигида „Ҳисоблаш мураккаблиги бўйича тадқиқотлар“ номли докторлик диссертациясини ёқлаганидан сўнг, компютер фанлари бўйича фан номзоди илмий даражасини олган[5].

Фаолияти

Wигдерзон Беркелейдаги Cалифорния университетида, Сан Жосе, Калифорния тадқиқот марказида ва математика фанлари тадқиқот институтида қисқа вақт ишлагандан сўнг, 1986-йилда Қуддус яҳудий университетига тўлиқ ишга жойлашган.

У 1999-йилда АҚШдаги Илғор тадқиқотлар институтига ишга жойлашган. 2003-йилда эса Қуддус яҳудий университетида тўлиқ кунлик асосда ишлашдан бош тортган[6].

Wигдерсон 2011-йилда Америка санъат ва фанлар академиясининг, 2013-йилда эса Америка Қўшма Штатлари Миллий фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган. У 2018-йилда „назарий информатика ва математикага қўшган ҳиссаси“ учун АCМ илмий ходими этиб тайинланган.

Мукофотлари

1994-йил Wигдерсон „ҳисоблаш мураккаблиги назарияси“ учун Неванлинна мукофоти билан тақдирланган[7]. 2009-йил Омер Реинголд ва Салил Вадҳан билан бирга графикларнинг зиг-заг маҳсулоти устида ишлагани учун Гöдел мукофотини қўлга киритган[8]. Wигдерсон 2011-йилда Америка санъат ва фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган[9]. 2013-йилда Миллий фанлар академиясига сайланган[10]. У 2018-йилда „назарий информатика ва математикага қўшган ҳиссаси“ учун АCМ Феллоw аъзоси бўлган[11]. 2019-йилда Wигдерсон „тасодифийлаштирилган ҳисоблаш, криптография, схема мураккаблиги, исбот мураккаблиги, параллел ҳисоблаш ва асосий график хусусиятларини тушуниш каби соҳаларда информатика асосларига қўшган ҳиссаси учун“ Кнутҳ мукофотига сазовор бўлган[12].

Манбалар

  1. ↑ Wигдерсон, Ави (22-май 2014-йил), Ресумé (ПДФ), қаралди: 7-март 2016-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ „Фаcултй | ИАС Счоол оф Матҳематиcс“. www.матҳ.иас.эду (2008-йил 4-август). Қаралди: 19-июн 2020-йил.
  3. ↑ „Ави Wигдерсон ГС '83 Абел мукофоти билан тақдирланди“. Тҳе Принcетониан. Қаралди: 2021-йил 4-апрел.
  4. ↑ „Ави Wигдерсон анд тҳе Сеcонд Голден Эра оф Тҳеоретиcал Cомпутинг - Идеас | Институте фор Адванcед Студй“ (эн). www.иас.эду (2021-йил 16-март). Қаралди: 2021-йил 19-март.
  5. ↑ Wигдерсон, Ави. Студиэс ин cомпутатионал cомплехитй (эн), 1983. 
  6. ↑ Қисқача ҳаёти (Wайбаcк Мачине сайтида 12-июн 2010-йил санасида архивланган) фром Wигдерсонъс wеб сите, ретриэвед 3-май 2010-йил
  7. ↑ „Ролф Неванлинна Призе | Интернатионал Матҳематиcал Унион (ИМУ)“. 2008-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-июл.
  8. ↑ „2009 Гöдел Призе“. 2021-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-июл.
  9. ↑ „Ави Wигдерсон“ (эн). Америcан Аcадемй оф Арц & Сcиэнcес. Қаралди: 2021-йил 19-март.
  10. ↑ Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес Мемберс анд Фореигн Ассоcиатес Элеcтед, Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес, 30 Април 2013.
  11. ↑ 2018 АCМ Феллоwс Ҳоноред фор Пивотал Ачиэвеменц тҳат Ундерпин тҳе Дигитал Аге, Ассоcиатион фор Cомпутинг Мачинерй, 5 Деcембер 2018
  12. ↑ „АCМ СИГАCТ - Кнутҳ Призе“. www.сигаcт.орг. 2019-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-апрел.

Ҳаволалар