Aviamodelchilik
Авиамоделчилик (авиа... ва лот модулис – ўлчов) – учиш аппарати моделларини ясаш ва учириш. А. ёшлар техник ижоди турларидан бири. Учмай-диган (геометрик шакли ўхшатиладиган тарихий ёки замонавий самолёт нус-хаси) ва учадиган моделлар билан шуғулланадиган хиллари бор. Учадиган модел учиш тарзи, ўлчами, двигателининг турига қараб эркин учадиган, кордли ва радио билан бошқариладиган турларга бўлинади. Эркин учадиган моделлар пла-нерлар, резина моторли, таймерли хилларга бўлинади. Планер модели мотор-сиз учиш аппарати бўлиб, ҳаво оқимида варракка ўхшаш учирилади. Резина мо-торли моделларда тортиш кучини ҳаво винти (паррак) вужудга келтиради. Пар-ракни резина мотор ҳаракатлантиради. Таймерли моделнинг учишини махсус механизм – таймер чеклайди. Кордли моделларни моделчи-учирувчи корд иплари ёрдамида бошқариб учиради. Радио билан бошқариладиган моделлар бортига ўрнатилган радиоаппаратурага ердан юбориладиган сигналлар ёрдамида бошқарилади. Ўзбекистонда А. спорти, айниқса, 20-аср ўрталаридан ривожланди. Мактаб, болалар уйи, ўқувчилар саройи, клубларда А. тўгараклари бор. Шаҳар ва туман аэроклубларида, ёш техни-клар стансияларида А. кабинетлари ташкил қилинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |