Aviatrassa
Авиатрасса – фуқаро ҳаво фло-тининг турли самолётлари ва вертолётлари мунтазам равишда қатнайдиган ҳаво йўли. А.да аэродромлар ва бошқа воси-талар 9(йўл чироқлари, таниш белгилари, ави-ация маёқлари ва ҳоказо) бўлади. Фуқаро авиациясида самолёт ҳамда вертолётлар, одатда, А. бўйлаб учади. Ба’зан айрим ҳолларда (экспедиция, тиббий ёр-дам кўрсатиш ва бошқалар) А. дан ташқари ҳам учиш мумкин. Ўзбекистонда – биринчи марта 1924-йилда Тошкент – Авлиёо-та – Пишпек А. си барпо этилган. 1999-йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Мил-лий авиакомпанияси билан 55 чет эл авиа-компанияси ўртасида йўловчи ва юклар ташиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди. Миллий авиакомпания Европа, Осиё ва АҚСҲ давлатларининг Ўзбекистон Республикаси ичида 16 йўналиш бўйича самолётлар қатновини йўлга қўйди. Ўзбекистон Республикасидан қатнайдиган умумий ҳаво йўлининг узунлиги 2 млн.км дан ошди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |