Aviatsiya dvigateli
Авиация двигатели – учиш аппаратлари (самолёт, вертолёт ва бошқалар) ни ҳаракатлантирувчии иссиқлик двига-тели. Биринчи А.д буғ двигатели эди; у 1885-йилда А. Ф. Можайский самолётига ўрнатидди. Кейинги Авиация двигатели барча мамла-катларда ички ёнув двигатели асосида лойиҳалана бошлади. Кейинчалик асо-сий Авиация двигатели сифатида енгил двигател деб ҳисобланган, бензин билан ишлайдиган Авиация двигатели ишлатилди. ХХ аср 40-йилларидан кей-ин газ турбинаси ва реактив двигателта ўтилди.Авиация двигатели ҳаво винтининг айланишидан тортиш кучи ҳосил килувчи винтли, тортиш кучи реактив соплодан катта тезлик билан чиқаётган иш газларидан ҳосил бўладиган реактив, асосий тортиш кучи ҳаво винти билан ва қўшимча (8–12%) ёниш маҳсулотлари оқими ҳисобига ҳосил қилинадиган турбовинтли хилларга бўлинади. Винтли Авиация двигатели ўз навбатида поршенли ва турбовинтли двигателга бўлинади. Учиш пайтида турбовинтли двигателга (1-расм) кираётган ҳаво бо-сим билан диффузор (кириш қурилмаси)да, кейин компрессор 2да сиқилади, сиқилган ҳаво компрессордан ёниш ка-мераси 3 га ўтади. Бу ерга насос фор-сунка орқали ёнилғи пуркайди. Ёнишдан ҳосил бўлган газлар турбина соплоси 5 га йўналиб, унда атмосфера босимидан сал ошиқроқ ҳолатгача кенгаяди ва тезлиги ошади. Соплодан чиққан газлар турбина 4 парракларига урилиб, унга ҳаво вин-ти 6 та компрессорни ҳаракатлантириш учун етарли энергия беради. Ҳаво винти оптимал айланишлар сонида айланиши учун двигател ва ҳаво винти ўқлари ора-сига редуктор ўрнатилади.Поршенли Авиация двигатели энг яхши такомил-лашган самолётга 750 км/соат гача тезлик бера олади. Поршенли Авиация двигатели тезлиги катта бўлмаган, я’ни 200–500 км/соат тезликда учадиган самолётларга, турбо-винтли Авиация двигатели эса 500–800 км/соат тезликда учадиган самолёт ва вертолётларга ўрнатилади. Иккинчи жаҳон уруши охирларида пайдо бўлган биринчи турбореактив дви-гателлар самолёт тезлигини 960 км/соат гача оширишга имкон берди. Турборе-актив Авиация двигателида ёниш камерасига форсун-ка орқали суюқ ёнилғи пуркалади, ком-прессор билан эса ҳаво берилади. Ёнилғи ёнганда камерада босим ортади, қизиган газ оқимлари сопло орқали ўтиб, газ тур-бинаси парракларига интилади ва турби-нани айланишга мажбур қилади.60-йилларнинг иккинчи ярмидан тик учадиган ва қўнадиган самолетлар учун анча енгил турбореактив Авиация двигатели яратидди. Турбореактив ва турбовинтли Авиация двигатели асо-сида икки контурли турбореактив Авиация двигатели ишлаб чиқилди. Бундай двигател товуш тезлигидан секин учадиган самолётларда қўлланилиб, ундаги ёнилғи сарфи тур-бореактив ва турбовинтли Авиация двигатели никига нисбатан кам. Товуш тезлигидан секин ва тез учадиган самолётларнинг схемалари турлича бўлади. Товуш тезлигидан тез учадиган самолётлардаги турбореак- 5тив Авиация двигателида ҳаво ва газнинг температураси анча юқори бўлади. Унда учувчини двигателни бошқаришдан озод қиладиган автомат тизим бор. Учиш баландлигидан қат’и назар ёнилғи босими, газларнинг кириш олдидаги температураси ва бошқа параметрлар рисо-ладагидек тутиб турилади.90-йилларда Авиация двигатели нинг тубдан янги хиллари яратилгани йўқ, ба’зи тузилмавий ўзгаришлар қилинди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |