Avimimus
Авимимус ((АЙ-вими-мус), „қушга тақлидчи“ (лотинча авис = қуш + мимус = тақлид) деган маънони англатади), овирапторозавр теропод динозаврилар турининг вакили ҳисобланади. Унинг номи қушларга ўхшаш хусусиятлари билан боғлиқдир. Ҳозирги Мўғулистон ҳудудида бўр даврининг сўнгги қисмида, тахминан 85-70 миллион йил олдин яшаган.

Тузилиши

Авимимус узунлиги 1,5 метгача катталикда ҳамда тана тузилиши қушларникига ўхшаш динозавр бўлган.[1] Бош суяги танасига нисбатан кичик, шунга қарамай мияси ва кўзлари катта бўлган. Мияни ўраб турган ва уни ҳимоя қилиш вазифасини бажарган суяклари анча катта бўлган. Ушбу тавсифлов Авимимуснинг мутаносиб равишда катта мияга эга эканлиги ҳақидаги гипотезага ҳам мос келади.[1]
Авимимуснинг қолдиқлари ўрганилганда унинг жағларида тишлари бўлмаганлигини аниқланади. Гарчи, тадқиқодлар унинг жағ қисмида тишлар ўрини билдирув турувчи жойлар бўлганлигини тасдиқлаб турсада, ушбу заврда ҳудди тўтиқуш каби тишлар бўлмаган.[2]
Бироқ, кейинчалик топилган намуналар кичик премасиллер тишлари сақланибб қолинганлиги ҳақида хабар беради.[3] Авимимусда кичик тишлар ёки уларнинг йўқлиги унинг ўтхўр жонзот бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бироқ, Курзановнинг ўзи Авимимусни ҳашаротлар билан озиқланган дея ишонади.
Авимимусда форамен магнум, орқа миянинг асосийқ қисм билан боғланишига имкон берувчи тешик, мутаносиб равишда катта эди. Бироқ, оксипитал кондил кичик бўлган, бу эса бош суягининг нисбатан енгил бўлганлигини билдиради.[1] Бўйни узун ва ингичка бўлиб, бошқа овирапторозаврларга қараганда анча чўзилган умуртқалардан иборат бўлган. Овирапторидлар фарқли ўлароқ, орқа умуртқаларида ҳаво қоплари учун тешиклар бўлмаган. Бу эса Авимимуснинг ўз туридаги ҳайвонларга қараганда анча ибтидоий эканлигини кўрсатади.

Олд оёқлари нисбатан қисқа, қўл суяклари, худди замонавий қушлардаги каби, бир-бирига жипслашган. Бу эса Курзанов томонидан патларни бириктирувчи қисм сифатида талқин қилинган.[4] Курзанов, 1987-йилда, Авимимусда тирноқли тугмалар мавжуд бўкганлиги ҳақида эълон қилади.[5] Динозаврлар бўйича мутахасси Чиаппе тирсак суягидаги бўшлиқлар мавжудлигини тасдиқлаган бўлса-да, уларнинг асл вазифаси ҳалигача ноаниқ бўлиб қолмоқда. Курзанов ушбу қисм патларни боғлаш нуқтаси эканлигига шунчалик ишонганидан Авимимус кичик парвоз қобилятига эга бўлиши мумкин деган хулосага келади. Патларнинг мавжудлиги аниқ факт бўлса-да, аксари палеонтологлар Авимимуснинг учиши мумкинлигига ишонишмайди.
Илиум суяги, деярли, горизонтал тузилишда бўлган. Бунинг натижасида Авимимусда жуда кенг оёқ сонлари шаклланган. Қуйруқ қисми ҳақида кам нарса маълум, аммо думи узун бўлгани аниқланган. Оёқлари жуда узун ва ингичка бўлиб, Авимимус югурушга мойил динозавр бўлган дея ҳисобланади. Ҳайвоннинг болдирлари сонига нисбатан узун бўлган ва бу хусусият югуришга мойил ҳайвонлар орасида кенг тарқалган. Бундан ташқари, оёқларида, учли тирноқларга эга бармоқлари ҳам бўлган
Тарихи

Авимимус қолдиқлари рус палеонтологлари томонидан топилган ва 1981-йилда доктор Сергей Курзанов томонидан расман тасвирланган. Авимимус қолдиқлари дастлаб Курзанов томонидан Джадокта ҳудидан топилган намуна қолдиқларидан келиб чиқиб тасвирланган. Бироқ, 2006-йилда янги намуналарнинг тавсифида, Ватабе ва унинг ҳамкасблари Курзанов Авимимуснинг келиб чиқиши ҳақида хато қилганлигини ва Авимимус Немегт ҳудудидан келиб чиққанлигини таъкидладилар.[6]
Авимимус портентосус — Топилмаларда Авимимуснинг дум билан боғлиқ жиҳатлари аниқланмагани сабабли Курзанов Авимимуснинг аслида думи бўлмаган деган хулосага келади. Бироқ, каудал вертебраларни ўз ичига олган кейинги Авимимус топилмалари ушбу жонзотнинг қуйруқ қисми бўлганлигини тасдиқлайди. Авимимуснинг иккинчи, деярли тўлиқ, намунаси 1996-йилда топилган ва 2000-йилда Ватабе ва унинг ҳамкасблари томонидан тасвирланган. Бундан ташқари, ушбу олимлар Авимимусга тегишли ҳудудда бир қанча кичик теропод изларини аниқлайдилар.

Авимимусга тегишли бўлган турли хил изоляцияга олинган суяклар Авимиму портентосусдан фарқли деб ҳисобланган ва дастлаб Авимимус сп номи остида бўлган.[7] 2008-йилда Фил Курри бошчилигидаги канадалик, америкалик ва мўғул палеонтологлар гуруҳи 2006-йилда Авимимус сп. фотоалбомлар бўйича изланиш ўтказишни бошлашади. Суяк қолдиқлари, Гоби чўлидаги Барун Гоёт тизилмасидан, 10,5 метр баландликдаги Немегт тизилмасида аниқланган. Жамоа Авимимуснинг камида ўндан ортиқ суякларини топгани ҳақида хабар беради. Аммо бу сонлар кўпроқ бўлиши ҳам мумкин, дея қўшимча ҳам қилишади.[8][9] 2018-йилда Авимимус сп. расмий равишда янги тур, Авимимус немегтенсис сифатида тасвирланади.[10]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 "Авимимус." Ин: Додсон, Петер & Бритт, Броокс & Cарпентер, Кеннетҳ & Форстер, Cатҳерине А. & Гиллетте, Давид Д. & Норелл, Марк А. & Олшевскй, Георге & Парриш, Ж. Мичаэл & Wеишампел, Давид Б. Тҳе Аге оф Диносаурс. Публиcатионс Интернатионал, ЛТД. п. 130. ИСБН 0-7853-0443-6.
- ↑ Чиаппе, Л.М. анд Wитмер, Л.М. (2002). Месозоиc Бирдс: Абове тҳе Ҳеадс оф Диносаурс. Беркелей: Университй оф Cалифорниа Пресс, 536 пп. ИСБН 0-520-20094-2
- ↑ Wатабе, Wеишампел; Барсболд, Цогтбаатар; Сузуке (2000). „Неw неарлй cомплете скелетон оф тҳе бирд-лике тҳеропод, Авимимус, фром тҳе Уппер Cретаcеоус оф тҳе Гоби Десерт, Монголиа“. Жоурнал оф Вертебрате Палеонтологй. 20-жилд, № 3. 77А-бет.
- ↑ Курзанов, С.М. (1981). „Ан унусуал тҳеропод фром тҳе Уппер Cретаcеоус оф Монголиа Ископаемйе позвоночнйе Монголии (Фоссил Вертебратес оф Монголиа).“ Трудй Совместнай Совецко-Монголскай Палеонтологиескай Экспедиций (Жоинт Совиэт-Монголиан Палеонтологиcал Эхпедитион), 15: 39-49. Наука Мосcоw, 1981
- ↑ Курзанов, С.М. (1987). „Авимимидаэ анд тҳе проблем оф тҳе оригин оф бирдс.“ Трансаcтионс оф тҳе Жоинт Совиэт-Монголиан Палеонтологиcал Эхпедитион, 31: 5-92. [ин Руссиан]
- ↑ Wатабе; Сузуки; Цогтбаатар (2006). „Геологиcал анд геограпҳиcал дистрибутион оф бирд-лике тҳеропод, Авимимус ин Монголиа“. Жоурнал оф Вертебрате Палеонтологй. 26-жилд, № 3. 136А–137А-бет. дои:10.1080/02724634.2006.10010069.
- ↑ Рян, Cурриэ; Русселл, Д. (2001). „Неw материал оф Авимимус портентосус (Тҳеропода) фром тҳе Ирен Дебасу Форматион (Уппер Cретаcеоус) оф тҳе Эренҳот Регион оф Иннер Монголиа“. Жоурнал оф Вертебрате Палеонтологй. 21-жилд, № 3. 95А-бет. дои:10.1080/02724634.2001.10010852.
- ↑ Cурриэ, П.; Лонгрич, Н.; Рян, М.; Эбертҳ, Д.; Демчиг, Б. (2008). „А бонебед оф Авимимус сп. (Диносауриа: Тҳеропода) фром тҳе Лате Cретаcеоус Немегт Форматион, Гоби Десерт: Инсигҳц инто соcиал беҳавиор анд девелопмент ин а манирапторан тҳеропод“. Жоурнал оф Вертебрате Палеонтологй. 28-жилд, № 3. 67А-бет. дои:10.1080/02724634.2008.10010459.
- ↑ Фунстон, Г.Ф.; Cурриэ, П.Ж.; Эбертҳ, Д.А.; Рян, М.Ж.; Чинзориг, Т.; Бадамгарав, Д.; Лонгрич, Н.Р. (2016). „Тҳе фирст овирапторосаур (Диносауриа: Тҳеропода) бонебед: эвиденcе оф грегариоус беҳавиоур ин а манирапторан тҳеропод“. Сcиэнтифиc Репорц. 6-жилд. 35782-бет. Бибcоде:2016НатСР...635782Ф. дои:10.1038/среп35782. ПМC 5073311. ПМИД 27767062.
- ↑ Фунстон, Г.Ф.; Мендонcа, С.Э.; Cурриэ, П.Ж.; Барсболд, Р. (2018). „Овирапторосаур анатомй, диверситй анд эcологй ин тҳе Немегт Басин“. Палаэогеограпҳй, Палаэоcлиматологй, Палаэоэcологй. 494-жилд. 101–120-бет. Бибcоде:2018ППП...494..101Ф. дои:10.1016/ж.палаэо.2017.10.023.