Авителлинозлар (Авителлиносес) – авителлина уруғига мансуб тасмаси-мон чувалчанглар келтириб чиқарадиган касалликлар гуруҳи. А. қўйлар (айниқса қўзилар) ва туялар орасида учрайди. Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари-да, Қорақалпоғистонда тарқалган. Чор-ва молларининг А. билан зарарланиши ва қирилиши баҳор ҳамда куз фаслларида айниқса кучаяди. А. билан зарарланган молларда касаллик аломатлари тўсатдан пайдо бўлади. Ҳайвон гандираклайди, бошини орқага ташлайди, томири тор-тишади, тишини ғижирлатади, ба’зан ичи кетади. А. борлиги шубҳа қилинган хўжаликларда ҳайвонлар ветеринария ходимлари кўрсатмасига мувофиқ дегелминтизация қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Авителлинозлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.