Avliyo Bogoroditsa cherkovi
Авлиё Богородица черкови (арманча: Սամարղանդի Սուրբ Աստվածածին եկեղեցի) – Самарқанд шаҳрида жойлашган. 1903-йилда маҳаллий арманлар маблағи ҳисобидан қурилган арман черкови. Сурб Аствацацин черковининг биринчи руҳонийси Рубен Ота Бекгулянц эди.
| Авлиё Богородица черкови | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Таснифи | Черков |
| Манзили | Маҳмуда Қўшғарий ко'часи 70-уй |
| Шаҳар | Самарқанд |
| Мамлакат |
|
| Қурилиши тугаган | 1903 |
| Дизайн ва конструксия | |
| Қурувчи | маҳаллий арманлар |
Тарихи
Биринчи арман кўчманчилари ҳозирги О'збекистон ҳудудида ХВ асрда Амир Темур даврида пайдо бўлган ва у босиб олган Арманистондан Самарқандга ҳунармандларни олиб келган. ХИХ асрда Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилиши арман кўчманчилари сонининг ўсишида муҳим рол ўйнаган.
1897-йилда Самарқанднинг ўзида атиги 149 нафар арман : 123 эркак ва 26 аёл яшаганида, бу кичик колония вакиллари вилоят ҳарбий губернаторига шаҳарда ибодат уйи очишни илтимос қилиб мурожаат қилишади. Сўров ҳурмат қилинди: 1898-йил 31-октябрда руҳоний Геворг Захарянц тегишли рухсат олди.
1897-йилда Самарқандда арманлар кам эди, шунинг учун черков махсус ижарага олинган хонада ташкил этилди. Бироқ, тез орада арманлар ўзларининг биноларини қуришга қарор қилишди ва бунинг учун нуфузли васийлар кенгашини сайладилар. Лекин, биринчи навбатда, черков маъмурларининг розилигини олиш керак эди. Самарқандликлар 1894-йилдан бери Ўрта Осиёнинг барча черковлари бўйсунган Астрахан арман епархияси консисторияси раҳбарияти билан ёзишмаларга киришди[1].
Туркистон генерал-губернатори томонидан 28-июнда ижобий қарор қабул қилинди ва бу ҳақда шу куни Самарқанд вилояти ҳарбий губернаторига хабар берилди. Шундай қилиб, 1903-йил июл ойида васийлар кенгаши Самарқанд ва Тошкент ҳокимиятларидан барча керакли ҳужжатларни олди. Бу вақтда Астрахандан узоқ кутилган қоғоз келди. Арман жамоаси ўзининг черковини қуришни бошлади.
1903-йил охирида бино қурилди[2]. Ушбу ибодатхонанинг биринчи руҳонийси, табиийки, лойиҳани амалга оширишга энг катта ҳисса қўшган Рубен Бекгулянц бўлди. 1905-йил 1-августда император Николай ИИ фармон чиқарди, унинг учинчи бандида:
"Бизнинг ноибимизга арман черков мактаблари тўғрисидаги янги низом ишлаб чиқилгунга қадар, Кавказ ноиблиги доирасида Олий Кенгаш томонидан 1874-йил 19-июлда тасдиқланган қоидалар асосида черков ва монастирларда черков мактабларини очишга рухсат берилсин"

Авлиё Богородица черкови ва черков мактаби Совет даврида ҳам ўз фаолиятини давом эттирди. Черковда чўқинтириш ва тўйлар бўлиб ўтди, марҳумлар учун дафн маросимлари ўтказилди ва барча черков байрамлари нишонланди, болаларга арман тарихи ва маданияти ўргатилди. 1939-йил 1-августдаги 33-сонли баённомага асосан черков фаолияти тугалланган.
1995-йил август ойида Авлиё Богородица черкови Артур Мартуникович Мартиросяннинг ёрдами билан қайта очилди.
Манзил
- Маҳмуда Қўшғарий ко'часи 70-уй, Самарқанд, Ўзбекистон[3]
- тел.: +998 (91) 133-43-41
Манбалар
- ↑ „БЕЛЫЕ ГОЛУБИ НАД АРМЯНСКИМ ХРАМОМ САМАРКАНДА“. www.вести.уз. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Армянская церковь Святой Богородицы“. www.тоуристер.ру. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Армянская церковь святой Богородицы. Локация“. www.яндех.уз. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.