Avliyo Georgiy sobori
Авлиё Георгий собори (юнонча: Καθεδρικός Ναὸς τοῦ Ἅγίου Γεωργίου; шунингдек Авлиё Георгий Патриархал ибодатхонаси (юнонча: Πατριαρχικός Ναός Αγίου Γεωργίου; туркча: Ая Ёрги Патрикҳане Килисеси)) – Авлиё Георгийга бағишланган православ кафедрал собор бўлиб, 1601-йилдан буён Константинопол патриархининг асосий собори ҳисобланади.
| Авлиё Георгий собори | |
|---|---|
| юнонча: Καθεδρικός Ναὸς τοῦ Ἅγίου Γεωργίου, туркча: Ая Ёрги Патрикҳане Килисеси | |
|
| |
| Конфессия | Православ |
| Епархия | Константинопол архиескопияси |
| Тури | Православ черкови |
| Архитектура услуби | неоклассик архитектура |
| Илк эсланиши | 1941 |
| Асос солиниши | ХВИ аср |
| Ҳолати | сақланган |
| Қурилиш материали | ғишт |
Меъморий жиҳатдан классик уч нефли базилика кўринишида қурилган. Ташқи кўриниши содда бўлса-да, ички қисми муҳташам безатилган. Собор Истанбулнинг Фанар (Фенер) туманида жойлашган.
Тарихи
Константинопол қулаб, усмонлилар империянинг бош ибодатхонаси – Авлиё Софияни, кейинчалик Ҳаворийлар ибодатхонасини ҳамда патриархлик кафедрасига айланган Биби Марям ибодатхонасини масжидга айлантиргач, ХВИ аср охирларига келиб Фенер тумани шаҳарнинг православ ҳаёти марказига айланди. 1601-йилда патриарх Матфей ИИ Ёғоч дарвозалар яқинидаги Авлиё Дмитрий ибодатхонаси (ҳозирги туркча: Ая Димитри Рум Ортодокс Килисеси, Кıрк Амбар Сок. Но. 12, Айвансарай) ўрнига Авлиё Георгий ибодатхонасини ўз кафедраси сифатида танлаган[1]. Бу ибодатхона аввал аёллар монастири бўлган. Шундан буён ибодатхона кўп маротаба қайта қурилиб ва таъмирланиб, бинонинг дастлабки кўринишидан деярли ҳеч нарса қолмаган.
Патриарх Тимофей ИИ даврида 1614-йилда собор қайта қурилиб кенгайтирилади. Кейинчалик Каллиник ИИ даврида яна реконструксия қилинади. 1720-йилда соборда кучли ёнғин юз берган ва черков патриарх Иэремия ИИИ томонидан қайта тикланди. 1738-йилдаги яна бир катта ёнғин черковга жиддий зарар етказган. 1797-йилда патриарх Григорий В реставрацияни бошлайди ва натижада черков ҳозирги кўринишга келади. Патриарх Григорий ВИ (1835—1840) бино баландлигини ошириб, қўшимча ўзгаришлар киритган. Охирги йирик реконструксия патриарх Иоаким ИИИ даврида амалга оширилган.
1941-йилда ибодатхона яқинидаги патриархия бинолари ёнғин натижасида вайрон бўлади ва сиёсий сабаблар туфайли 1980-йилларнинг ўрталаригача қайта тикланмайди. 1980-йилларнинг иккинчи ярмида патриарх Димитрий даврида янги маъмурий бинолар мажмуаси қурилади, 1990-йиллар бошида эса патриарх Варфоломей даврида ибодатхона таъмирланиб, безатилади. Бу ишлар асосан юнон саноатчиси Панаётис Ангелопулос маблағлари ҳисобига амалга оширилади[1][2].
Авлиё жойлари


Иконостаснинг ўнг томонида – Қуддусдан келтирилган устун (дарра устуни) қисми жойлашган бўлиб, унда афсонага кўра Исо Масиҳ қамчиланиш вақтида боғланган ҳалқанинг қолдиғи сақланган.
Энг улуғланадиган иконалар орасида – шимолий девор ёнида жойлашган, Россиядан келтирилган кумуш ва зар билан қопланган „Панагиа Фанеромени“ образи ҳамда жанубий томонда, аввалги Биби Марям ибодатхонасидан қолган мозаикали „Панагиа Паммакаристос“ иконаси бор.
Ибодатхонанинг шимолий девори ёнида 1204-йилдаги Тўртинчи салиб юриши вақтида Константинополдан олиб кетилган ва 2004-йилда Рим папаси Иоанн Павел ИИ фармони билан патриархатга қайтарилган Григорий Назианзин ва Иоанн Златоуст хоклари (муқаддас суяк бўлаклари) сақланадиган ковчеглар ўрнатилган[3]. Шунингдек, ибодатхонада Авлиё Василийнинг хоки ҳам мавжуд[4]. Ибодатхонанинг жанубий қисмида эса Ефимия, Маккабийларининг онаси Соломония ва малика Феофания хоклари дафн этилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Тҳе Патриарчал Чурч оф Саинт Георге (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-31 санасида архивланган)
- ↑ Фр. Жоҳн Чрйсавгис. Тҳе Эcумениcал Патриарчате: А Бриэф Гуиде. Тҳе Ордер оф Ст. Андреw тҳе Апостле — НЙ, 2009, стр. 49, 54.
- ↑ Мощи святых не были украдены из Константинополя, заявляют в Ватикане. Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (13-май 2014-йил) НЕWСру, 1 декабря 2004.
- ↑ Тҳе Патриарчал Чурч оф Саинт Георге. Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (10-август 2020-йил).