Авлиё Вукол черкови (юнонча: Άγιος Βουκόλος; туркча: Азиз Вуколос Килисеси) – Туркиянинг Измир шаҳрида жойлашган юнон православ черкови. Смирна епископи бўлган авлиё Вукол шарафига бағишлаб муқаддаслаштирилган.

Авлиё Вукол черкови
юнонча: Άγιος Βουκόλος; туркча: Азиз Вуколос Килисеси
Жойлашуви Конак
Конфессия Юнон православ черкови
Тури православ черкови
Асос солиниши 1887
Ҳолати сақланган
Қурилиш материали тош ва ғишт

Тарихи

Авлиё Вукол черкови, 1886-йилда греко-православ эътиқодли арманлар томонидан қурила бошлаган бўлиб, 1887-йилда ибодат учун очилган[1][2][3]. 1922-йилда шаҳарни камолчи қўшинлари эгаллаб, христиан маҳаллалари талан-торож қилиниб, ёндирилганидан сўнг, бу черков ягона арман биноси сифатида зарар кўрмаган[3]. Греция ва Туркия ўртасидаги аҳолининг алмашинуви натижасида черков жамоаси кейинги йили Измирни тарк этган[4].

1924-йил феврал ойида Мустафо Камол Отатуркнинг сўрови билан черков биносида Измир археология музейи ташкил этилган[1]. Шу даврда черковдаги фрескалар ёпилган[3]. 1951-йилда музей Кüлтüрпаркка кўчирилгач, бино операнинг ўқув зали ва омбор сифатида ишлатилган[5][6]. 1975-йилда „ҳимоя қилинадиган маданий мерос обекти“ сифатида рўйхатга олинган[5]. 1990-йилда бинога ёнғин катта зарар етказган[2][5]. 2003-йилда бино Измир муниципалитетига топширилган[5]. 2008-йил декабр ойида черковда қайта таъмирлаш ишлари бошланган[5]. Таъмирлаш якунлангач, 2010-йилдан бинодан маданий ва жамоат тадбирлари учун фойдаланила бошланади; черковнинг тўртта қўшимча биноларидан иккитаси Измир журналистлар уюшмасининг Матбуот музейи ва Ҳанифе Çэтинер ҳамда Эсин Йıлмазнинг уй-музейи сифатида очилган[5][7][8][9]. 2014-йил 17-августда 1922-йилдан бери биринчи марта Авлиё Вукол черковида Биби Марямни хотирлаш байрами муносабати билан ибодат ўтказилган[10].

Архитектураси

Тош ва ғиштдан қурилган черков бир нефлик, битта апсида ва битта транссептга эга[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ая Вукла (Азиз Вуколос) Килисеси“ (тр). Ортодокслар Топлулуğу (2017-йил 6-феврал). 2017-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Тҳе Аявукла Чурч оф Басмане, Измир“. Левантине Ҳеритаге Фоундатион. 2017-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Коруcу.. „İзмир янгıнıнда зияфет“ (тр). Агос (2013-йил 14-сентябр). 2016-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  4. ↑ „Ая Вукла (Азиз Вуколос) Килисеси“ (тр). İзмир İл Кüлтüр ве Туризм Мüдüрлüğü. 2017-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 „Аявукла Килисеси кент яşамıна катıлдı“ (тр). İзмир Метрополитан Муниcипалитй. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  6. ↑ Беşикçи. „Агиос Воуколос...“ (тр). кентясам.cом (2011-йил 18-июл). 2018-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  7. ↑ „İзмир Басıн Тариҳи Мüзеси“ (тр). Аҳмет Пириşтина Cитй Арчивес анд Мусеум. 2016-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  8. ↑ „İзмир Басıн Мüзеси“ (тр). ТАРКЕМ. 2016-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  9. ↑ „Модаcıлар Ҳанифе Çэтинер ве Эсин Йıлмаз İçин Анı Эви Аçıлıёр“ (тр). ҳаберлер.cом (2012-йил 14-декабр). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-июн.
  10. ↑ „İзмир'деки килиседе 92 йıл сонра илк айин“ (тр). Акşам (2014-йил 17-август). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.