Avogadro Amedeo
АВОГАДРО (Авогадро) Амедео (1776. 9.6–1856. 9.7) – италян физиги ва кимёгари. Турин университети профессори (1820). Авогадро Амедео 1811-йилда молекулалар ҳақидаги кейинчалик тасдиқланган моддалар тузилишининг молекуляр гипотезасини олға сурган. У ўша йили кейинчалик унинг номи билан аталган қонун (қаранг Авогадро қонуни)ни кашф этиб, шу асосда молекула ва атом оғирликларини аниқлаш усулини ишлаб чиққан. Универсал доимий – Авогадро сони Авогадро Амедео номи билан аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |