Авран, сафроўт (Гратиола) – сигирқуйруқдошларга мансуб ўтлар туркуми. 24 тури бор. Асосан Европа, Кичик Осиё, Сибир ва Шимолий Американинг ботқоқ ерларида тарқалган, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида (ариқ бўйларида, шоликорлик ва бошқа зах ерларда) учрайди. Айрим турлари (мас, доривор А.)нинг илдизида ич сурувчи, қустирувчи, сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга моддалар бор. Авран заҳарли ўсимлик ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил