Автоблокировка – темир йўл, корхона ва сехлардаги ҳаракат ва технологик жа-раёнларни бошқаришда иштирок этувчи автоматик асбоблар гуруҳи. Автоблокировка ёрдамида поездларнинг ҳаракатини, корхонадаги аппарат ва механизмларнинг ишини хавфсиз олиб бориш, машиналар гуруҳида авария юз берганда қолганларининг бир қисми ёки ҳаммасини автоматик равишда тўхтатиш мумкин. Масалан, ёғ-мой корхонасининг портлаш хавфи бор (экстракси-ялаш, гидронгенлаш) сехларида бирор машина ёки агрегат ишдан чиқса, Автоблокировка жиҳозлари дарҳол ундан илгари турган машиналар, транспорт элементлари ва агрегатларни тўхтатади ҳамда бу ҳақда сигнал беради. Поездлар ҳаракатини автоматик бошқариб туришда ҳам Автоблокировканинг роли катта.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил