Автодиспетчер, автомат диспетчер – бошқариладиган обект (мас, металл эритиш жараёни)нинг энг мақбул (оптимал) иш режимларини ҳисобга олиб автоматлаштиришга имкон берувчи ялпи бошқариш тизими ("одам ва машина" тизимига оид). Автодиспетчер таркибига оператор (диспетчер), бошқарувчи ҳисоблаш ма-шинаси (Автодиспетчер м.), барча операторларнинг Автодиспетчер машина билан алоқа қилиб туришини та’минловчи воситалар, бошқариладиган обектлар билан телеалоқа воситалари, обектлардаги ижро ва назорат органлари киради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил