Автоэлектроника – машинасозликка оид электроника билимлари ва воситалари мажмуи. Автоэлектроника автомобил дви-гателларининг ўт олдириш микроэлек-144трон тизимлари, бошқарувни компютерлаштириш электрон қурилмалари, йўловчилар учун турли қулайликлар яратувчи электрон тизимлар ва бошқа автоматик қурилмаларни яратиш билан боғлиқ илмий тадқиқот-лойиҳалаш ишларини ўз ичига олади. Автоэлектроника қурилмалари ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг сифати, пухталиги ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайди. Кейинги вақтларда янги микро-электрон интеграл схемалар асосида такомиллашган Автоэлектроника қурилмалари яратилди. Автомобилсозликда микроэлектрониканинг аҳамияти ошиб бормоқда. Айниқса, экология муаммоларини ҳал этишда, автомобилларни ишлатиш хавфсизлигини та’минлашда, уларга хизмат кўрсатишни янада қулайлаштириш ва бошқа муаммоларни ҳал этишда микроэлектрониканинг ўрни анча юқорилашди. Автомобилларни автоматик бошқаришда, уларнинг иш режимлари параметрларини назорат қилиб туришда, турли датчиклар ёрдамида олинаётган ахборотларни тўплаш ва уларга ишлов беришда, трансмиссияии бошқариш тизимида, двигателни бошқариш-тўхтатиш тизимида махсус датчик, интеграл қурилмалар ва микропроцессорли микросхемалар қўлланилмоқда. Истиқболда тузилиши жиҳатидан бир бутун бўлган датчиклар ва микроэлектрон функсионал қурилмалар тизими Автоэлектрониканинг ривожланишини тезлаштиради ва қўлланиш соҳаларини янада кенгайтиради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил