Avtofazalash
Автофазалаш – сиклик тезлатгичларда катта энергияли зарядланган зарралар дастасининг орбитада турғунлигини та’минлаш учун зарралар гуруҳининг ўртача айланиш частотасини тезлаштирувчи ўзгарувчан электр майдон частотасига автоматик тарзда тенглаштириб туриш. Автофазалаш принсипини 1944-йилда рус физиги В.И.Векслер ва мустақил равишда 1945-йилда америкалик олим Э. Макмиллан таклиф этган. Автофазалаш асосида тезлатгичларнинг қуйидаги асосий турлари: синхротрон ва микротрон –электронлар тезлатгичи, фазатрон (синхроциклотрон) ва синхрофазатрон – протонлар тезлат-гичи ишлаб чиқилган. Жуда катта (юзлаб ва ундан юқори) энергияда ишлайдиган барча сиклик тезлатгичлар Автофазалаш асосида лойиҳаланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |