Автожир (авто... ва лот. гйро – айланаман) – учиш аппаратларидан бири. Самолётдан фарқи шундаки, автожирда кўтариш кучини қанот эмас, балки ротор, я’ни ҳавонинг қарши оқими та’сирида ўзидан-ўзи айланувчи ҳаво винти ҳосил қилади. Илгарилама ҳаракат одатдаги парракли двигател ёрдамида ҳосил қилинади. Испан муҳандиси Х.де ла Сперва 1922-йил ихтиро қилган. Автожир га нисбатан бир қатор афзалликларга эга бўлган вертолёт ривожланиши муноса-бати билан автожир ишлаб чиқариш тўхтатилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил