Avtoklav
Автоклав (автоклав ва лот. cлавис — калит) — кимёвий ва физик жараёнларни (аксари, қиздириш, қайнатишни) юқори босимда олиб бориш, шунингдек тиббий асбоблар ва боғлов материалларини стериллаш учун ишлатиладиган аппарат. Озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кимё саноатида қўлланади. Автоклавда босим ва температура таъсирида маҳсулотни стериллаш, пишириш ёки қуюлтириш мумкин. Унинг ички сирти эмал билан қопланади.
Қайси соҳада ишлатилишига қараб автоклав турли босим ва температурада ишлайди. Одатда автоклав силиндр шаклида бўлади, ичига доира шаклли яхлит буғ ғилофи жойланади. Автоклав манометр, термометр ва соат билан таъминланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |