Автолиз, аутолиз (авто ва юн. лисис – емирилиш, парчаланиш) – ўсимлик ёки ҳайвон организмидаги тўқималарнинг ўз-ўзидан парчаланиши. Автолиз организмдаги оқсил, углевод, ёг каби мураккаб моддаларнинг турли ферментлар та’сирида парчаланиши туфайли содир бўлади. Автолизда, асосан ўлган организмдаги тўқималар емирилади ёки тирик организмнинг ба’зи а’золаридаги тўқималардан ма’лум бир қисми бирор сабабга кўра (мас, хавфли ўсмаларда) парчаланади. Ўсимликларда автолиз ҳужайранинг паст температура та’сирида, қуритилганда, заҳарли моддалар (хло-роформ, толуол ва бошқалар) та’сир этиб қуриб қолганида, шунингдек тўқималарни механик усулда майдалаганда рўй беради. Автолиз ба’зи технологик жараёнларда, тамаки, чойни ферментлашда, ем-хашакни силослашда ҳам содир бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил