Автомагистрал (авто ва лотинча: магистралус – бош, асосий сўзлари қўшилишидан ҳосил бўлган) – ўтказиш қобилияти юқори бўлган, қарама-қарши ҳаракат қаторлари ўртасида чегара қўйилган, бошқа йўллар билан бевосита кесишмайдиган автомобил йўли. Катта шаҳарлар, вилоятлараро, шаҳар доирасидаги транспорт қатновига мосланган катта йўл. Тошкент ҳалқа йўли, Тошкент – Самарқанд автомобил йўли автомагистралдир (қаранг Автомобил йўли). Автомагистралларда ҳаракат қатори тўрттадан кам бўлмайди. Кесишувчи Автомагистралларлар махсус кўприклар ва айланма йўллар воситасида баланд-паст қилиб ўтказилади. Автомагистралларда ёнилғи қуйиш стансиялари, автомобилларни кўрикдан ўтказадиган ва кичик таъмирлаш манзиллари бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил